Санкт-Петербург портида музлаткичли контейнердан биридаги бананлар орасидан 50 кг кокаин топилди. Юкни Африка давлатларидан Европа орқали Ўзбекистонга транзит орқали олиб ўтмоқчи бўлишган, дея хабар қилди Россия Федерал божхона хизмати.

наркотик

Наркотик моддалар текширув мажмуаси ёрдамида контейнерни сканерлаш натижасида аниқланган. Инспектор мониторда совуткич блоки бўшлиғидаги бегона жисмларни пайқаган, дейилади хабарда.

наркотик

Текширув давомида плёнкага қадоқланган оқ кукунли 50 дона брикет топилган. Эксперт хулосасига кўра, олиб қўйилган модда кокаин экани маълум бўлган.

наркотик

Ҳолат юзасидан Россия Жиноят кодексининг 229−1-моддаси (Наркотик моддалар контрабандаси) билан жиноят иши қўзғатилган. Ушбу моддада 1 миллион рублгача жарима ёки 5 йилгача қамоқ жазоси келтириб ўтилган.

Партиянинг қора бозордаги тахминий қиймати 4,9 миллион доллардан ошади, дейилади хабарда.