19 июнь куни «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларига нисбатан хусусий мулкчилик институти жорий этилиши ва мулк ҳуқуқининг дахлсизлигига оид қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги президент фармони имзоланди.

Фармонга кўра, президентининг айрим ҳужжатларига қуйидаги ўзгартиришлар киритилади:

  • қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини мулк ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали бериш (реализация қилиш);
  • ер участкаларини тўғридан-тўғри ажратишни назарда тутувчи тартиблар, имтиёз ва истисноларни қонунчиликдан тўлиқ чиқариб ташлаш;
  • қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш ва ижарага беришдан тушадиган маблағларни тақсимлашнинг ягона тартибини белгилаш;
  • жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика ва ҳудудий мақсадли жамғармалар фаолиятини тартибга солувчи қонуности ҳужжатларини такомиллаштириш;
  • ер тўғрисидаги қонуности ҳужжатларидаги ўзаро номувофиқликларни бартараф этилади.

Фармон 20 июнь куни кучга кирди.