«имтиёз» тегли мақолалар


Ўзбекистонда ногиронлиги бор фарзандини парваришлаш нафақасини олиши мумкин бўлган 33 минг ота-она имтиёздан фойдаланмаяпти
20 феврал 2024, 12:36

Ўзбекистонда ногиронлиги бор фарзандини парваришлаш нафақасини олиши мумкин бўлган 33 минг ота-она имтиёздан фойдаланмаяпти

Президент ижтимоий ҳимоя тизими билан 250 та хизмат қамраб олинган бўлса-да, маҳалладаги аҳоли уларнинг ярмидан ҳам хабардор эмаслигини таъкидлади. Ногиронлиги бор фарзандини парваришлаш нафақасини олиши мумкин бўлган 33 минг ота-она ушбу имтиёздан фойдалангани йўқ.

Божхона қўмитаси имтиёз билан импорт қилинган товарларни корхонабай ўрганади
16 январ 2024, 12:53

Божхона қўмитаси имтиёз билан импорт қилинган товарларни корхонабай ўрганади

Президент Божхона қўмитасига имтиёз билан импорт қилинган товарларни корхонабай ўрганиб чиқиш топшириғини берди. 2023 йилда импорт қилинган 20 млрд долларлик товарларга салкам 60 трлн сўмлик имтиёз берилиб, уларнинг 3,2 трлн сўми ўрганилганда 13 фоизи мақсадсиз қўллангани аниқланди.

Аи-80 бензинига акциз солиғи бекор қилингани сабабли бюджет 100 млн доллар йўқотди. Аҳоли эса бу имтиёздан фойда кўрмади
4 январ 2024, 08:18

Аи-80 бензинига акциз солиғи бекор қилингани сабабли бюджет 100 млн доллар йўқотди. Аҳоли эса бу имтиёздан фойда кўрмади

Ўтган йилда Аи-80 бензинига акциз солиғи вақтинча бекор қилингани сабабли давлат бюджетига 100 млн доллар камомад етди, шунга қарамай, Ўзбекистон аҳолиси бу имтиёздан деярли наф кўрмади. Энергетика вазирлиги бундан асосан тадбиркорлар фойда кўрганини тасдиқлади.

«Ёш ватанпарвар» кўкрак нишони таъсис этилиши мумкин, у ОТМга киришда имтиёз беради
25 декабр 2023, 11:15

«Ёш ватанпарвар» кўкрак нишони таъсис этилиши мумкин, у ОТМга киришда имтиёз беради

Мудофаа вазирлиги таклифи билан 11-синфда ўқийдиган ўғил болалар учун «Ёш ватанпарвар» кўкрак нишони таъсис этилиши кутилмоқда. Нишон ҳарбий ОТМларга киришда қўшимча 3 балл беради.

Ерни тўғридан-тўғри ажратишни назарда тутувчи имтиёз ва истиснолар қонунчиликдан чиқарилди
26 июн 2023, 14:44

Ерни тўғридан-тўғри ажратишни назарда тутувчи имтиёз ва истиснолар қонунчиликдан чиқарилди

Президент фармони билан ер участкаларини тўғридан-тўғри ажратишни назарда тутувчи тартиблар, имтиёз ва истисноларни қонунчиликдан чиқариб ташланди. Шунингдек, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини мулк ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали берилади.

ИИО ҳузуридаги «Тўмарис издошлари» гуруҳи аъзоларига ўқишга киришда имтиёз берилади
22 январ 2023, 12:40

ИИО ҳузуридаги «Тўмарис издошлари» гуруҳи аъзоларига ўқишга киришда имтиёз берилади

ИИОнинг хотин-қизлар масалалари бўйича бўлинмалари ҳузурида «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари фаолияти йўлга қўйилади. Улар қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари бузилиши билан боғлиқ масалаларни аниқлашда кўмаклашади. Гуруҳ аъзоларига тест синовларисиз квота асосида ўқишга кириш ҳуқуқи берилади.

Оролбўйидаги нафақахўрлар поезд ва самолётга чипталарни яна чегирма билан сотиб олиши мумкин
6 сентябрь 2022, 17:31

Оролбўйидаги нафақахўрлар поезд ва самолётга чипталарни яна чегирма билан сотиб олиши мумкин

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида яшовчи пенсия ва нафақа олувчилар ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар 15 сентябрдан темир йўл ва авиа чипталарни 50 фоизлик имтиёз билан сотиб олишлари мумкин бўлади.

Ўзбекистон ёшларига бериладиган имтиёз ва субсидиялар сони кўпайди
1 июл 2022, 11:55

Ўзбекистон ёшларига бериладиган имтиёз ва субсидиялар сони кўпайди

«Ёшлар дафтари»даги имтиёзлар сони 25 тагача кўпайтирилади, ёшларга IT ва чет тилини ўрганиш учун 1,2 млн сўмдан субсидия ажратилади, халқаро олимпиадалар иштирокчиларига харажатлари учун 12 млн сўмдан берилади, фортепиано, мақом ва бахшичиликка ўқийдиганларнинг контрактини давлат тўлаб беради.

Uzauto Motors кейинги йил ҳам 3 фоизлик йиғимни тўламаслик имтиёзини сақлаб қолиши мумкин — депутат
18 ноябр 2020, 22:37

Uzauto Motors кейинги йил ҳам 3 фоизлик йиғимни тўламаслик имтиёзини сақлаб қолиши мумкин — депутат

Uzauto Motors компанияси 9 ой мобайнида давлат бюджетига 582,6 млрд сўм йиғимни тўламаган. Мазкур ҳолат бўйича депутат Расул Кушнербаев муносабат билдириб, камига кейинги йил ҳам шундай 3 фоизлик йиғимни тўламаслик имтиёзини сақлаб қолиши мумкинлигини маълум қилди. «Биз бундай имтиёз берилишига қаршимиз», — деди у.

Тадбиркорларга берилаётган имтиёзларни табақалаштириш режалаштирилмоқда
24 сентябрь 2020, 21:54

Тадбиркорларга берилаётган имтиёзларни табақалаштириш режалаштирилмоқда

Президент тадбиркорлик субъектларига берилаётган имтиёзларни табақалаштириш кераклигини таъкидлади. Йиғилишда ўрта бизнес тоифасига кириши мумкин бўлган корхонани аниқлаб, Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан мақсадли маблағлар ажратиш, маҳсулотини сертификатлаш, илм ва инновация харажатларини қисман қоплаб бериш каби чоралар орқали уларга кўмаклашиш муҳимлиги айтилди.

Бизнес ва аҳолини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги янги фармон имзоланди
20 июл 2020, 22:14

Бизнес ва аҳолини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги янги фармон имзоланди

Президент фармони билан солиқ имтиёзлари ва преференциялари муддатлари узайтирилди, умумий овқатланиш соҳаси ва ижара берувчилар айланмадан олинадиган солиқдан озод қилинди, уларга бошқа енгилликлар ҳам берилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг