17 июнга ўтар кечаси Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳридаги ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхонасидаги шахс ўз жонига қасд қилишга уринди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов «Газета.uz»га маълум қилди.

23 ёшли С.А. чойшаб билан камера панжарасига ўзини осмоқчи бўлган. Уни камерадошлари қутқариб қолган.
Ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) 3-қисми банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Бекобод шаҳри прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.