19 июнь куни соат 17:00 га қадар Бухоро ва Навоий вилоятларида кучли шамол туфайли бир неча ўн минглаб хонадонлар электр узатиш тармоғидан узилди, дея хабар берди Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Жумладан, Бухоро вилоятининг Шофиркон, Пешкў ва Ғиждувон туманларида 6 минг, Навоий вилоятининг Нурота, Навбаҳор, Конимех ва Кармана туманларида 23 560 истеъмолчи электр таъминотидан узилди.

Кейинроқ вазирлик соат 18:00 га келиб кучли шамол оқибатида Самарқанд вилоятининг Пахтачи ва Қўшработ туманларида ҳам 9 минг хонадон электр таъминотисиз қолганини маълум қилди.

Оқибатда туманлардаги жами 9 минг хонадон электр энергиясисиз қолган.

«Ҳудудда кучли шамол эсиши пасайгандан сўнг электр таъминоти қайта тикланади», — дея қўшимча қилди Энергетика вазирлиги.

Охирги кунларда Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида кучли чанг бўронлари ва чанг булутлари кузатилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда улкан чанг булутлари қишлоқлар ва йўлларга яқинлашиб келаётгани акс этган видеолар тарқалмоқда.

Видео

https://t.me/uzb_meteo/12392

2021 йилда «Газета.uz» чанг бўронлари қандай содир бўлиши, улар нима учун хавфли эканлиги ва улар хавфининг олдини олиш учун расмийлар нима қилиши кераклиги ҳақидаги материални эълон қилган эди.