Intermed Innovation компанияси тиббий фаолиятни юритиш бўйича лицензиясининг бекор қилиниши юзасидан изоҳ берди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Intermed Innovation хусусий клиникаси лицензиясини суд орқали бекор қилишга эришган эди. Вазирлик маълумотларига кўра, муассаса Чирчиқ шаҳридаги 3-оилавий поликлиника биносида лицензиясиз тиббий фаолият билан шуғулланган, шунингдек, бошқарма кўрсатмаларига амал қилмаган.

Компания 2021 йил сентябрь ойида Соғлиқни сақлаш вазирлиги тендер ўтказмасдан, бироқ концессия шартномасига мувофиқ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги 178 та клиникаларни лаборатория хизмати марказлаштириш ва рақамлаштиришни кўзда тутувчи «Тошкент шаҳридаги Марказлаштирилган клиника диагностика лабораторияси» (МКДЛ) давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун оператор сифатида тайинланганини эслатиб ўтди.

Intermed Innovation компанияси бир йил аввал «Газета.uz»га йўллаган мактубида МКДЛ лойиҳаси доирасида лаборатория фаолияти монополиясини қўлга киритганини рад этган эди. Таъкидлаш жоизки, тадбиркорлар монополияга эмас, балки компаниянинг устун мавқеига ишора қилган эди.

Лойиҳа ҳукумат ташаббуси билан ишлаб чиқилган (Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 17 августдаги қарори) ва президент томонидан (2022 йил 26 январдаги қарори) Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти клиникаларида лаборатория ва диагностика хизматини ислоҳ қилиш ҳамда аҳолига бепул ва тижорий ҳаммабоп таҳлил хизматларини кўрсатиш бўйича биринчи давлат-хусусий шериклик лойиҳаси сифатида қабул қилинган.

Лойиҳа 2021 йил 27 октябрда Молия вазирлиги ҳузуридаги ДХШларни ривожлантириш агентлигида расман рўйхатга олинган.

Корхонани оператор этиб тайинлаш ва давлат поликлиникаларида ишлашга рухсатномалар бериш Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан 2021 йил 24 сентябрда соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов томонидан имзоланган шартнома асосида расмийлаштирилади. Битим иловасида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги барча 178 та давлат поликлиникалари, жумладан, Тошкент вилоятидаги Чирчиқ шаҳридаги 3-сонли оилавий поликлиникалар рўйхати келтирилган бўлиб, уларда операторга лаборатория фаолиятини амалга оширишга рухсат берилган, дейилади хабарда.

Intermed Innovation маълумотларига кўра, икки собиқ соғлиқни сақлаш вазирлари Абдуҳаким Ҳожибоев ва Беҳзод Мусаевнинг буйруқлари билан компанияга 2022 йилнинг биринчи чорагидан бошлаб 178 та давлат поликлиникасида лаборатория фаолиятини бошлашни тезлаштириш топширилган.

«Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи А.Алимовнинг 2022 йил 8 январдаги 2-сон буйруғи билан ва Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Т.Арзиқуловнинг 2022 йил 8 январдаги 5а-сонли буйруғи билан хам операторга 2022 йилнинг 1-чорагидан бошлаб лойиҳага бириктирилган Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги 178 та давлат поликлиникаларида лаборатория фаолиятини оборишга тўғридан-тўғри саволсиз рухсатлар берилган», — дейилади хабарда.

Компаниянинг маълум қилишича, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти давлат поликлиникаларида ишлаш учун юқорида берилган қонуний рухсатномаларга мувофиқ ҳамда мавжуд тиббий лицензияси асосидаIntermed Innovation ДХШ лойиҳаси бўйича давлат поликлиникаларида лаборатория фаолиятини 2022 йил февраль ойида расман бошлаб, «лойиҳа бўйича қуйидаги инвестицияларни киритган ҳолда шартнома мажбуриятларини муваффақиятли бажарган»:

  • Тошкент шаҳридаги Марказлаштирилган клиник-диагностига лабораторияси (МКДЛ)нинг замонавий кўп қаватли биносини қуриб, уни соатига 3 мингта биоматериалларни таҳлил қилиш қувватига эга лаборатория линияси билан жиҳозланган;
  • Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги барча поликлиникаларда аҳолига 239 турдаги таҳлилларни энг арзон нархларда етказиб бериш қувватига эга 178 та биоматериалларни қабул қилиш пунктлари ташкил этилиб, улар тиббий асбоб-ускуналар ва буюмлар, реактив материаллар, ташкилий ва компьютер ускуналари билан жиҳозланган;
  • Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги 178 та поликлиника тезликдаги GPON интернет тармоғи билан жиҳозлантирилиб, электрон лаборатория ҳисоби ва ҳисоботи дастури (ЛИТ) ўрнатилган ҳолда барча топширилган таҳлиллар сонини ҳисобга олиш жараёни ҳамда уларни даволаш учун бирламчи чора-тадбирларни белгилаган ҳолда аҳоли касалликлари умумий статистикаси ҳамда шаффофликни шакллантириш бўйича рақамлаштирилган тизим яратилган;
  • Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги 178та давлат поликлиникалари ҳамда биоматериалларни қабул қилиш пунктларига (I-II даражали лабораториялар) 364 нафар ходим ишга қабул қилинган ва уларни МИС ORIGO дастурида ишлаш, компьютернинг асосий кўникмалари, биоматериалдан тўғри намуна олиш техникаси ва вакуумли қон намуналарини олиш тизимлари билан ишлаш бўйича ўқитиш чоралари кўрилган;
  • 2023 йилдан бошлаб вазирлик томонидан белгиланган Юнусобод ва Олмазор туманлари аҳолисига тасдиқланган кафолатланган пакетдаги 24 та бепул таҳлиллар рўйхатидан 250 млн сўм миқдорида бепул таҳлиллар ҳизмати қўрсатиб берилган.

Intermed Innovation шартнома бўйича инвестиция мажбуриятларини тўлиқ бажарганлиги қуйидаги ҳужжатлар билан тасдиқланади:

  • 2021 йил 24 сентабрдаги оператор ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги номидан амалдаги соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов томонидан Консессия фаолияти объектини яратиш бўйича ишларни якунланганли тўғрисидаги имзоланган қўшма далолатнома;
  • 2022 йил 6 августдаги Ўзбекистон Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигининг ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг ташриф буюрувчи комиссияси ва оператор томонидан имзоланган инвестор/оператор томонидан Концессия фаолияти объектини молиялаштириш ва яратиш бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини тасдиқловчи қўшма далолатнома;
  • Соғлиқни сақлаш вазири Бехзод Мусаев томонидан тасдиқланган Лойиха бўйича оператор мажбуриятлари мувофақиятли бажарилганлигини тасдиқловчи Бошқарув қўмитасининг 2022 йил 25 сентябрдаги 12-сонли баён.

«Бироқ бирламчи тиббий ёрдам лаборатория хизматини ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш операторнинг бутунлай хусусий инвестициялар ҳисобидан амалга оширган бўлса-да, барча бажарилган ишларга қарамай ва соғлиқни сақлаш вазирининг 2022 йил 27 декабрдаги 336-сон буйруғига асосан аҳолини бепул таҳлиллар билан таъминлашни кенгайтириш ва оператор томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги барча поликлиникаларда 2023 йил 1 январдан бошлаб 24 та бепул таҳлилларни аҳолига тақдим этишни таъминланишини назарга олмасдан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг айрим мансабдор шахслари 2023 йил бошидан бошлаб ушбу лойиҳанинг оператор томонидан амалга оширилишига фаол тўсқинлик қила бошладилар», — дейилади хабарда.

Шу муносабат билан оператор томонидан вазирликка барча лойиҳа муаммолари, аҳолига бепул таҳлилларни ташкиллаштириш масалалари бўйича муҳокама қилиш ва ҳал этиш учун икки томонлама учрашувларни ташкил этиш бўйича 6 та ёзма сўров юборилган.

«Афсуски, операторни учрашувларни ташкил этиш бўйича барча мурожаатлари жавобсиз қолиб, эътиборга олинмади, бу эса аслида «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги ЎРҚ-445-сон Қонуни талабларини бузади. 2023 йил бошидан буён лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритиш учун вазирликка келган оператор вакиллари, ташриф мақсади аҳолини бепул таҳлиллари билан таъминлаш ва аҳоли манфаатлари билан боғлиқ бўлишига қарамай, на вазир, на унинг ўринбосарлари томонидан қабул қилинди. Бундан ташқари, маълум бўлишича, лойиҳага бириктирилган поликлиника шифокорларига 2023 йил 29 мартда лойиҳа доирасида беморларни бепул таҳлилларга юбориш бўйича тақиқловчи оғзаки кўрсатмалар берилган экан, бу эса соғлиқни сақлашни бошқариш тизими ходимларининг холислиги ҳақида саволлар туғдиради», — дей қайд этди компания.

Бундан ташқари, компаниянинг тасдиқлашича, лойиҳага бириктирилган поликлиника шифокорларига 2023 йил 29 мартда лойиҳа доирасида беморларни бепул таҳлилларга юбориш бўйича тақиқловчи оғзаки кўрсатмалар берилган, «са соғлиқни сақлашни бошқариш тизими ходимларининг холислиги ҳақида саволлар туғдиради».

«Лойиҳа муваффақиятли бажарилаётганини кўриб, ўзининг шахсий мақсадлари билан туртки бўлган соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Улуғбек Собиров 2023 йил 3 январдаги 33−05606-сон қарори билан Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги 3-сонли оилавий поликлиника манзили расмий хатолик сабаби орқали операторнинг ягона лицензиясига киритилмаганлигини важ қилиб, оператор томонидан 2022 йилдан буён Соғлиқни сақлаш вазирлигига „Лицензия“ тизими орқали бир неча бор сўралган ва унинг бажарилишига Улуғбек Собировнинг ўзи масъул бўлганлигига қарамай, лойиҳа оператори Intermed Innovation МЧЖ ҚКга асоссиз равишда 90 миллион сўм миқдорида жарима солган», — дейилади хабарда.

Intermed Innovation қўлланган жарима лаборатория стандартлари ёки таҳлил олиш тиббий протоколлари бузилгани учун эмас, балки Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги 3-оилавий поликлиниканинг манзили лицензияга илова қилинмагани учун қўйилганини таъкидлади. Аслида эса бу поликлиника манзили 2021 йилдан бошлаб ДХШ лойиҳаси доирасида соғлиқни сақлаш вазирининг 2021 йил 24 сентабрдаги буйруғи, консессия шартномаси ва операторлик битими билан лойиҳага бириктирилган ва унда ишлашга рухсат берилган.

«Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Улуғбек Собиров ДХШ лойиҳаси бўйича рухсатномалар мавжудлигидан бехабар бўлиши мумкин эмас, чунки поликлиникаларда тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш бўйича ишлар 2021 йилда, тўғридан-тўғри лаборатория фаолияти эса 2022 йилнинг февралида бошланган бўлса-да, давлат поликлиникаларида фаолиятни олиб боришга хеч қандай эътироз ёки таъқиловчи ҳужжат операторга келмаган.

«Шундан сўнг оператор бундай асоссиз жаримани ихтиёрий равишда тўлашга рози бўлмаганлиги сабабли соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Улуғбек Собиров бундай ҳолларда қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибга асосан операторни олдиндан огоҳлантирмасдан ва қарор қабул қилмасдан, операторни 2026 йил 18 февралга қадар амал қилувчи № 043023-сонли тиббий фаолиятни обориш учун лицензиясини тўлиқ маҳрум қилиш бўйича судга даъво киритиб, бир вақтда 90 миллион сўм жарима ундиривчи ва лицензияни бекор қилувич қонунга хилоф равишда оператор вакиллари иштирокисиз ўтказилган суд жараёнида суд қарорини олган. Бу эса суд қарорининг холислиги бўйича адолатли шубҳаларни келиб чиқаради», — дейилади хабарда.

Оператор шаҳар иқтисодий апелляция суди 2023 йил 31 май куни ДХШ лойиҳаси учун операторнинг рухсатномалари мавжудлигига эътибор бермасдан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 14.07.2021 йилдаги ЎРҚ-701-сон «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунининг 10-моддасида белгиланган «юридик шахсларнинг филиаллари ва ваколатхоналари алоҳида лицензия ва рухсатномалар олишни талаб қилмаслигига, электрон шаклда билдиришнома тақдим этишнинг ўзи кифоя эканлигини кўрсатилганлигига» қарамай, соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Улуғбек Собиров фойдасига қарор қабул қилиб, лицензияларни бериш ва бекор қилиш Соғлиқни сақлаш вазирлигини мутлақ ваколатига киришини важ қилиб, лойиҳа операторнинг лицензиясини бекор қилувчи қарорни ўз кучида қолдирганини қайд этди.

«Intermed Innovation томонидан давлат поликлиникаларида тиббий фаолият юритиш учун рухсатномалар йўқлиги ҳақидаги барча даҳшатли айбловлар аслида Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги 3-сонли оилавий поликлиника манзили билан боғлиқ битта расмий иш атрофида қурилган ва умуман асоссиздир, чунки 2021 йилда лойиҳа бошланишига қадар операторга Соғлиқни сақлаш вазирлигидан лаборатория диагностикаси, қон намуналарини олиш бўйича тиббий стандартларнинг бузилиши, ДХШ лойиҳасига бириктирилган давлат поликлиникаларининг лабораторияларида зарур тиббий асбоб-ускуналар ёки жиҳозларнинг мавжуд эмаслиги тўғрисида бирорта расмий эътироз ёки кўрсатма олмаган», — дейилади компания муносабатида.

«Операторнинг фикрича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мансабдор шахсининг бундай нохолис хатти-ҳаракати учун асосли сабаб, бу — манфаатлар тўқнашувининг мавжудлиги бўлиб, лойиҳа бўйича поликлиникаларда аҳолига бепул таҳлиллар кўрсатилиши натижасида тегишли хусусий поликлиникалар мижозлар оқимисиз ва тижорат фаолияти фойдасиз қолиши мумкин. Чунки давлат поклиникаларида хусусий клиникалардан паст бўлмаган сифатда тақдим этиладиган деярли 24 та таҳлиллар бепул олиш мумкин бўлса, анализ топшириш учун хусусий клиникаларга боришнинг ҳожати қолмайди», — дея қайд этди компания.

Таъкидлашича, ўтган ойдан буён оператор Соғлиқни сақлаш вазирлиги мансабдор шахсларининг операторга нисбатан содир этган ҳаракатларига ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ва президент қарори билан тасдиқланган ДХШ лойиҳасига тўсқинликлар туғдираётганига ҳуқуқий баҳо бериш учун тегишли назорат органларига мурожаат қилган.

«Оператор амалдаги келишувлар доирасида, айниқса, аҳоли учун бепул таҳлилларни тақдим этиш бўйича лойиҳа ишларини амалга ошириш бўйича давом эттиришга тайёрлигини билдириб Соғлиқни сақлаш вазирлигини ўзини олиб қочмасдан, ўзининг ҳуқуқий шериги билан музокаралар столига ўтиришни ҳамда имзоланган шартнома ва келишувлар мажбуриятларини бажарилиши лозимлигини сўрайди», — дея қайд этди компания.

Компаниянинг эслатишича, соғлиқни сақлаш вазири 12 апрель куни инвесторлар ва тадбиркорлар иштирокида бўлиб ўтган «Тиббиёт трансформацияси» анжуманида ДХШ доирасида бирламчи тиббий ёрдам лабораторияларини ислоҳ қилиш бўйича ДХШ лойиҳаси муваффақиятли амалга оширилганини юқори баҳолаган.