Ўзбекистон Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати 2022 йил 1−2 июль кунлари Қорақалпоғистонда содир бўлган воқеаларга оид жиноят иши бўйича биринчи суд мажлиси юзасидан 16 нафар маҳкумнинг апелляция шикоятини, шунингдек, шартли равишда ҳукм қилинган 4 нафар судланувчига нисбатан прокурор протестини кўриб чиқишни давом эттирмоқда.

даулетмурат тажимуратов, нукус воқеалари, суд, қорақалпоғистон

11 май

11 май куни асосий фигурант Даулетмурат Тажимуратов ўз нутқини давом эттирди (видео). У айбловлар бўйича ҳақида гапирар экан, қонунларга ҳаволалар келтирди ва ноаниқликларни санаб ўтди. Унинг нутқи деярли 1,5 соат давом этди. Биринчи суд мажлисидаги баҳс-мунозарада унинг нутқидан айрим фикрлар такрор келтирилди.

даулетмурат тажимуратов, нукус воқеалари, суд, қорақалпоғистон

Тажимуратовнинг адвокати Сергей Майоровнинг айтишича, судланувчига нисбатан айблов икки позицияга асосланади: суд экспертизасининг хулосаси ҳамда ҳукм ва баённомаларда бузиб кўрсатилган гувоҳларнинг кўрсатмалари.

Ҳимоячининг таъкидлашича, у аввалроқ экспертларни таклиф қилиш тўғрисида мурожаат қилган, лекин суд бунга ҳали вақтли эканлигини билдирган. У суддан судланувчининг нутқини ўрганган экспертларни сўроққа таклиф қилишни сўради. Майоров, шу жумладан, Тажимуратовнинг ҳаракатларида «на конституциявий тузумни ағдариш чақириғи, на президентга тажовуз қилиш ва на бошқа салбий ҳолатлар мавжуд эмас»лиги кўрсатилган «ижобий» хулосалар берган мутахассисларни ҳам чақиришни сўради.

Адвокат Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг 14-моддаси 3-қисмининг «е» бандига ишора қилди. Унга кўра, судланувчи ўзига қарши кўрсатма берган гувоҳларни сўроқ қилиш ҳуқуқига эга.

Суд экспертизаси тўғрисидаги қонунга мувофиқ, экспертлар хулосани таҳлил қилишлари, тўлиқ исми (фамилияси, исми, отасининг исми, маълумоти, ихтисослиги, иш стажи, илмий даражаси, илмий унвони, эгаллаб турган лавозими) ва суд экспертизасини ўтказиш топширилган ташкилот ҳақида маълумотларни кўрсатишлари шарт, лекин бу амалга оширилмади, деди Майоров.

даулетмурат тажимуратов, нукус воқеалари, суд, қорақалпоғистон

Унга кўра, мазкур иш бўйича Хадича Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази ва ДХХ томонидан ўтказилган учта экспертиза хулосаси мавжуд. Экспертиза предметлари сифатида асосан масжид, бозор, йўлтанламас машина томида, Тажимуратовнинг тармоқлар ва саҳифаларидаги видеолари келтирилган. Терговчиларнинг Тажимуратов ҳаракатларида конституциявий тузумни ағдаришга қаратилган ҳаракатлар бор-йўқлиги ҳақидаги саволига аксарият экспертлар ижобий жавоб берган.

Гап сиёсатшунослик-лингвистик ва психологик комплекс экспертиза ҳақида кетяпти, бироқ матндан экспертларнинг қайси бири маълум бир жавоб учун масъул эканини тушуниб бўлмайди, деди адвокат. Шунингдек, экспертиза ўз хулосаларида Қорақалпоғистон Конституцияси тилга олинмай, фақат Ўзбекистон Конституцияси кўрсатилганини таъкидлади.

даулетмурат тажимуратов, нукус воқеалари, суд, қорақалпоғистон

Майоровнинг қайд этишича, Тажимуратов 1 июль куни Prado йўлтанламас машинаси томида Жўқорғи Кенгес раҳбари Мурат Камаловнинг ёнида туриб, «халқни тарқалишга, масалани тинч йўл билан ҳал қилишга ва ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳуқуқ-тартибот идоралари билан конфликтга бормасликка чақирган». Унинг сўзларига кўра, экспертлар «бу нутқнинг моҳиятини бузиб, бутунлай тескарисини даъво қилган».

Ҳимоячи ушбу лаҳзалар акс этган видео биринчи инстанция судида ўрганиш мавзуси бўлмаганини таъкидлади ва буни ҳозирги суд жараёнида амалга ошириш мумкинлигига умид билдирди.

Сергей Майоров Тажимуратов ҳам Конституцияга киритилган ўзгартиришларга қарши чиққан бошқа қорақалпоқлар сингари ўзининг конституциявий ҳуқуқидан фойдалангани ва «бу жиноят эмаслигини» айтди. Унинг эслатишича, натижада президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон халқи рози бўлмаган тузатишларни рад этиш бўйича топшириқ берган.

даулетмурат тажимуратов, нукус воқеалари, суд, қорақалпоғистон

Адвокат, шунингдек, Тажимуратовни 16 йилга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисидаги қарор «ноқонуний ва адолатсиз» эканини айтди. У суддан айбланувчини оқлаш ва озод қилиш, шунингдек, апелляция инстанцияси судининг қарори чиққунга қадар эҳтиёт чорасини ўзгартириш ва қамоқдан озод қилишни сўради.

Шунга қарамасдан Даулетмурат Тажимуратов адвокатининг эҳтиёт чорасини ўзгартириш ҳақидаги илтимосини рад этди. Шунингдек, у Ўзбекистон сиёсатига қарши эмаслигини қўшимча қилди.

«Яширмайман, озод бўлишни хоҳлайман. Айниқса, бу ерда бўлишни хоҳламайман. Мен ҳеч қачон Ўзбекистонга қарши бўлмаганман, ҳукуматни ағдаришга уриниш ҳам бўлмаган. Мен ҳали ҳам ўзимни — президент энг кўп ишонадиган одам деб биламан. Мени қамоқхона тузатмайди», — деди судланувчи.

Сергей Майоров, шунингдек, суд мажлислари соат 18:00 да тугаётгани, шу сабабли кейинги мажлисга тайёргарлик кўриш учун судланувчи билан мулоқот қилиш имконияти йўқ ёки вақт етарли эмаслигини таъкидлади.

даулетмурат тажимуратов, нукус воқеалари, суд, қорақалпоғистон

Ҳакамлар ҳайъати Тажимуратовни ҳибсдан озод этиш ҳақидаги илтимосни рад этди, бироқ экспертларни чақиришга рози бўлди.

Суд мажлиснинг онлайн трансляциясини тўхтатиб қўйишни сўради, чунки Жиноят-процессуал кодексига биноан гувоҳлар бошқа гувоҳларнинг кўрсатмаларидан бохабар бўлмаслиги керак.

даулетмурат тажимуратов, нукус воқеалари, суд, қорақалпоғистон

Экспертлар ўша куни тушдан кейин судга чақирилди. Сўроқ пайтида ўзини сиёсатчи деб таништирган экспертлардан бири Тажимуратов Конституцияга ўзгартириш киритиш масаласини тинч йўл билан муҳокама қилишга чақирган бўлса-да, яширинча ҳокимиятни тортиб олишни истаганини таъкидлади.

«Бу — профессорнинг мутлақо абсурд баёноти. Унинг сўзларини ўзи ҳавола этаётган материаллар таҳлили тасдиқламайди», — деди Сергей Майоров.

Унинг қўшимча қилишича, сиёсатчи хулоса қилишида унга Тажимуратовнинг нутқи асл (қорақалпоқ) тилида тақдим этилмаган, балки ўзбек тилига таржима қилинган нутқидан фойдаланилган, шу сабабли нутқ нотўғри талқин қилинган бўлиши эҳтимоли бор.

12 май

12 май куни экспертларни сўроқ қилиш давом этди. Шу куни 2022 йил 1 ва 2 июль кунлари Нукус ва Қорақалпоғистондаги туманларда суратга олинган кадрлардан иборат кичик фильм намойиш этилди. Суд «Газета.uz»га ушбу фильмни ёзиб олишга рухсат берди.

Мусиқа ҳамоҳанглигидаги видео Даулетмурат Тажимуратовнинг масжид олдида қандай нутқ сўзлаётгани, сўнгра ҳибсга олинганидан сўнг унинг уйи олдига одамлар тўплангани акс этган. Кейинроқ одамлар Нукус кўчаларида тўпланган.

Видеода (жумладан, дронлардан олинган) Нукуснинг марказий кўчасида одамлар йиғилгани, Тажимуратов ва Мурат Камаловнинг чиқишлари акс этган. Кейин Жўқорғи Кенгесга йиғилган одамлар кўрсатилган. Видеода сув пурковчи машина (водомёт) ва тутунли шашкалардан фойдаланилганини кўриш мумкин. Сўнгра Тажимуратовнинг ўз уйидаги чиқиши кўрсатилади.

Иккинчи кундан олинган кадрларда Қорақалпоғистон байроқлари билан кўчаларда ҳаракатланаётган машиналар, йигитлар ва эркаклар тош отиб, ғилдиракларни ёқиб юбораётганини кўриш мумкин. Шунингдек, Face-ID тизими ёрдамида шахси аниқланган иштирокчиларнинг суратлари кўрсатилган.

даулетмурат тажимуратов, нукус воқеалари, суд, қорақалпоғистон

Адвокат Сергей Майоровнинг таъкидлашича, фильм жиноят ишидаги воқеаларни тасдиқловчи далил ёки материал эмас, балки «воқеаларга оид журналистик ҳиссиётли хабар» ҳисобланади.

Унинг фикрича, кўрсатилган кадрлар «исбот учун арзимас аҳамиятга эга». Тажимуратовнинг масжид олдидаги нутқи қорақалпоқ тилидан ўзбек тилига таржима қилинган ва таржимада ноаниқликлар бор, дея қўшимча қилди у.

даулетмурат тажимуратов, нукус воқеалари, суд, қорақалпоғистон

Экспертларни сўроқ қилиш 15 май, душанба куни ҳам давом этди.

16 май кунги суд мажлисида эса жиноят иши доирасида 4 нафар гувоҳнинг кўрсатмалари тингланди. Шундан сўнг судланувчиларнинг илтимосномалари эшитилиб, муҳокама қилинди.