«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати мутахассислари Ижтимоий-иқтисодий ташаббуслар институти экспертлари билан ҳамкорликда давлат тузилмалари ва ташкилотларидаги раҳбар аёллар рўйхатини эълон қилди.

аёл раҳбарлар, юксалиш

«Раҳбар аёлларнинг кучли қирқталигига бир неча нодавлат тузилмалари вакилалари ҳам киритилди. Зеро, улар давлат сиёсатини шакллантиришда ва қарорлар қабул қилишда фаол иштирок этмоқда», — дейилади ҳаракат хабарида.

Ушбу рўйхатда қуйидаги аёллар ўрин олди:

  • Агриппина Шин — Мактабгача таълим агентлиги директори;
  • Алия Юнусова — Бола ҳуқуқлари бўйича вакил;
  • Галина Саидова — Президент масалаҳатчиси ўринбосари;
  • Гаяне Умерова — Маданият ва санъатни ривожлантириш фонди ижрочи директори;
  • Гавҳар Алимова — Каттақўрғон шаҳар ҳокими;
  • Гулноза Исмоилова — Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети проректори, МСК аъзоси;
  • Гулзода Рашидова — АТ «Халқ банки» бошқаруви раиси ўринбосари;
  • Гулнора Раҳимова — Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари;
  • Гулчеҳра Рихсиева — Тошкент давлат шарқшунослик университети ректори;
  • Дилбар Ғуломова — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари;
  • Дилноза Муратова — Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказининг директори ўринбосари;
  • Дилнозахон Каттаханова — Ёшлар ишлари агентлиги директорининг ўринбосари;
  • Дилором Тошмуҳамедова — Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари;
  • Дилором Файзиева — Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раиси;
  • Дилноза Зиямуҳамедова — Президент Администрацияси Ижроия аппаратининг сектор мудири;
  • Дилфуза Ўролова — Боёвут тумани ҳокими;
  • Дурдона Раҳимова — Ёшлар сиёсати ва спорт вазири ўринбосари;
  • Елена Борисова — Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси раиси;
  • Зулайҳо Маҳкамова — Бош вазир ўринбосари;
  • Зуҳра Иброҳимова — Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари;
  • Каммуна Ирисбекова — «Алоқа банк» АК бошқарув раиси;
  • Мавлудахон Ходжаева — Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси;
  • Малика Қодирхонова — Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси;
  • Марям Аҳмедова — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари;
  • Муқаддам Расулова — Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази директори;
  • Нигина Раҳимова — «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази директори;
  • Нозима Давлетова - Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди васийлик кенгаши раиси;
  • Озода Парпибоева — Оила ва хотин қизлар қўмитаси раиси;
  • Раъно Жўраева — Узбекистан Аирпортс АЖ бошқарув раиси;
  • Раъно Турдибоева — Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари;
  • Робахон Маҳмудова — Олий суд раисининг биринчи ўринбосари;
  • Саида Мирзиёева — Президент Администрацияси Ижроия аппаратининг сектор мудири;
  • Светлана Ортиқова — Бош прокурор ўринбосари;
  • Танзила Норбоева — Олий Мажлис Сенати раиси;
  • Умида Тухташева — Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг ўринбосари;
  • Феруза Маҳмудова — Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчиси;
  • Феруза Эшматова — Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман).
  • Ҳилола Умарова — Мактабгача ва мактаб таълими вазири;
  • Шаҳло Турдиқулова — Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари;
  • Элмира Боситхонова — Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари.

Қайд этилишича, сиёсий партияларда хотин-қизлар улуши 47 фоизга, олий таълимда 40 фоизга, тадбиркорлик фаолиятида эса 37 фоизга етган. Раҳбар лавозимларда ишлаётган аёллар улуши — 33 фоиз. Бугунги кунда 2 мингга яқин давлат ва жамоат ташкилотларига аёллар раҳбарлик қилмоқда.