Ҳисор, Зомин ва Қизилқум қўриқхоналарида ўрнатилган фотоқопқонларга айримлари Ўзбекистон Қизил китобига киритилган ҳайвонлар тез-тез тушиб туради. Табиат ресурслари вазирлиги уларни баҳам кўради.

Ҳисор қўриқхонаси

Бу сафар фотоқопқонга қор қоплони тушди

Қор қоплони Ўзбекистон Қизил китобига ва Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи рўйхатига киритилган. Бу йўқолиб кетиш арафасида турган маҳаллий тарқалган тур.

Ҳайвон жуда яширин ҳаёт тарзини олиб боради ва тунда фаол бўлади, кундузи у ғорларда, тош ёриқларида яширинади. Қор қоплонлари ҳар икки йилда бир марта кўпаяди ва ёввойи туёқлилар ортидан мавсумий вертикал миграцияларни амалга оширади.

Фотоқопқонлар одатда баланд, бориш қийин бўлган тоғларда яшайдиган сибир тоғ эчкисини ҳам тасвирга олди.

Бу ер ҳайвонларнинг доимий яшаш жойи ҳисобланади. Қўриқхона ходимларининг таъкидлашича, тоғ эчкиларини муҳофаза қилиш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар туфайли уларнинг сони янада кўпайиши кутилмоқда.

Қизилқум қўриқхонаси

Қамиш мушуги ҳам ф қотопқоннинг объективига тушиб қолган.

Одатда улар Амударёнинг ўрта ва қуйи оқимидаги чакалакзорларда ва сув омборларининг қирғоқ зонасида яшайди.

Амударё сувларида ёввойи ўрдакларни ҳам кўриш мумкин. Табиат ресурслари вазирлиги улар тасвири туширилган видеони эълон қилди.

Зомин қўриқхонаси

Зоминда ўзига жой танлаб, ҳордиқ чиқараётган ёлғиз бўри фотоқопқонга тушиб қолди. Орадан икки соатлар ўтиб, у атрофни кузатади ва сўнгра жўнаб кетади.

Бўрилар ажойиб эшитиш ва кўриш қобилиятига эга, бу уларга қоронғида яхши кўришга ёрдам беради.

Чотқол қўриқхонаси

Табиат ресурслари вазирлиги Туркистон силовсини тасвирини ҳам эълон қилди.

силовсин, табиат ресурслари вазирлиги, фотоқопқон

Жонивор очиқ ўрмонлар ва даштларда яшайди, шунингдек, Ўрта Осиёнинг чўл минтақаларининг қояли тепаликлари ва тоғларида ҳам учрайди. У асосан кечаси, баъзан кундузи фаол бўлади, қолган вақтлари эса зич чакалакзорларда яширинади.

Туркистон силовсиси Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи ва Қизил китобга киритилган.