Термиз шаҳрида савдо соҳасида фаолият юритувчи МЧЖ раҳбари чет эл фуқаросидан унга Ўзбекистонда доимий яшаш гувоҳномасини расмийлаштириб бериш эвазига 7000 доллар талаб қилгани айтилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Қайд этилишича, Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Жараён давомида фуқаро сўралган пулдан 6000 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.