Президент Шавкат Мирзиёев 17 февралдаги қарори билан (ҳужжат матни «Газета.uz»да мавжуд) иқтисодиёт ва молия вазирига ўринбосарлар тайинлади.

2020 йил март ойидан буён иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Норқулов Илҳом Иброхимович иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

2022 йил сентябрь ойидан иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Эркин Эркамович Рустамов иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

2020 йил март ойидан иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган Адиз Музафарович Бобоев иқтисодиёт ва молия вазирининг яна бир ўринбосари этиб тайинланди.

Анвар Расулович Каримов ҳам иқтисодиёт ва молия вазирлиги раҳбари ўринбосари бўлди. У бунгача Сирдарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, молия вазири ўринбосари ва бошқа лавозимларда ишлаган.

Дилшод Шухратович Султанов иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари этиб тайинланди. 2018 йил сентябрь ойидан молия вазири ўринбосари, аввалроқ Молия вазирлигининг Давлат бюджети бош бошқармаси, Ғазначилик бошқармаси бошлиғи ва бошқа лавозимларда ишлаган.

2021 йил сентябридан буён молия вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган ва давлат харидлари портали фаолиятига масъул бўлган Гулнора Хашимовна Рахимова ҳам иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари бўлди.

2017 йил июнь ойидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасини бошқариб келган Миршод Маҳмудович Курбанов қўмита Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тузилмасига ўтказилгандан сўнг ўз лавозимини сақлаб қолди.

2022 йил март ойидан буён Кадастр агентлиги директори бўлиб ишлаб келаётган Фаррух Жахонгирович Пулатов ҳам ўз лавозимини сақлаб қолди.

Давлат солиқ қўмитасининг Солиқ назорати бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Лутфулло Хасанбоевич Умурзаков эса Давлат молиявий назорат инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Омонулло Забихуллаевич Насритдинхўжаев (банк сектори учун масъул), Жамшид Исмаилович Абруев (пенсия тизими ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш учун масъул), Аҳадбек Яҳебекович Хайдаров, Одилбек Рустамович Исаков (биржани ривожлантириш, халқаро кредитлар рейтинглари ва еврооблигациялар учун масъул) бошқа лавозимга ўтгани муносабати билан молия вазири ўринбосарлари лавозимидан озод этилди.

Мирзоҳид Муродилович Убайдуллаев, шунингдек, Ўзбекистон иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари — Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш директори лавозимини тарк этди.

Аҳоли турмуш даражаси ва кузатувлари статистикаси бошқармасининг собиқ бошлиғи Умид Мадаминов ва молия вазирининг собиқ ўринбосари Ахадбек Хайдаров қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосарлари этиб тайинланди.