Давлат дастури лойиҳасида 2023 йилнинг август ойига қадар профессионал таълим муассасаларига ўқувчиларни қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилиши ҳам кўзда тутилган.

Унга кўра:

  • коллеж ва техникумларга ўқувчиларни қабул қилишни бир йилда икки марта ташкил этилади;
  • техникумларда мутахассислик йўналишидан келиб чиқиб давлат гранти ажратишни жорий этиш орқали умумий давлат гранти улушни 50 фоизга етказилади;
  • хусусий секторнинг кадрларга бўлган эҳтиёжларини аниқлашни тизимли йўлга қўйилади.

Маълумот учун, профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнлари Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 715-сон қарорига асосан амалга оширилади.