Ўзбекистон президенти фармони билан Владимир Норов ташқи ишлар вазири этиб тайинланди.

Владимир Норов 2021 йил 31 декабрдан ташқи ишлар вазири ўринбосари, 2022 йил 27 апрелдан эса ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келаётганди.

У 2012 йилдан бери ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллаб келган Абдулазиз Камилов ўрнини эгаллади. Комилов президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланганди.