Ўзбекистоннинг Хитой ва Мўғулистондаги элчиси Бахтиёр Саидов бир вақтнинг ўзида Филиппиндаги элчиси (қароргоҳи Пекинда жойлашган) этиб тайинланди, дея хабар қилди «Дунё» АА.

Бахтиёр Саидов 24 июль куни Филиппин президенти Родриго Роа Дутертега ишонч ёрлиқларини топширди.

Филиппин раҳбари Филиппин ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама, жумладан БМТ доирасидаги алоқаларни ривожлантириш жараёни фаол кечаётганини қайд этди. У икки мамлакат ўртасида ҳамкорликнинг турли соҳаларида кўплаб умумий манфаатлар мавжудлигини таъкидлади. Сиёсий мулоқот, савдо-иқтисодий ҳамкорлик, экстремизм, терроризм ва гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашиш каби йўналишлар алоҳида келтириб ўтилди.

Бахтиёр Саидов 2017 йилнинг июлида Ўзбекистоннинг Хитойдаги дипломатик ваколатхонасига раҳбар бўлган эди. 2018 йил апрелида эса у бир вақтнинг ўзида Мўғулистондаги элчи лавозимига ҳам тайинланди.