Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларида таҳсил олувчи талабалар учун қишки таътилда мамлакат бўйлаб парвозларда чегирма тақдим этилади. Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар қилди.

Авиакомпания фақат талабалар учун 22 декабрдан 10 январгача амалга ошириладиган маҳаллий авиақатновларга эконом-класс учун 50% чегирма эълон қилди.

Бунинг учун Uzbekistan Airways филиалига ёки ҳудуддаги аэропорт авиакассасига келиб, талабалик гувоҳномаси, ўқиш жойидан маълумотнома ва паспорт ёки ID-картани тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ компания «Кексалар туризми ойи» муносабат билан 1 ноябрдан 30 ноябригача кекса ёшдаги йўловчилар учун парвозларда 25% чегирма эълон қилганди.