Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилояти судида 1−2 июль кунлари Нукусда содир бўлган воқеалар юзасидан ўтказилаётган суд жараёнининг биринчи куни якунига етди. Душанба куни прокуратуранинг айбловлари ўқиб эшиттирилди.

Суднинг иккинчи ва учинчи кунлари судланувчиларнинг кўрсатувлари тингланмоқда. Судланувчилар орасида биринчи бўлиб сўзга чиққан Азамат Турданов Даулетмурат Тажимуратов билан тортишиб қолди ва унга қарши кўрсатув берди. Деярли барча шу йўлдан юрмоқда ва бўлган воқеаларда Даулетмуратни айбдор қилмоқда. Муҳокамалар давомида Даулетмурат Тажимуратов ўзининг қонуний ҳуқуқларидан самарали фойдаланиб, унга қарши кўрсатма берганларга саволлар билан мурожаат қиляпти.

Шу сабаб суд жараёни анчайин қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлиб ўтмоқда.

Бухоро вилояти судида муҳокамаларни кузатиб бораётган «Газета.uz» мухбири фоторепортаж тайёрлади.