Жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судида ўз фарзандини $35 минг АҚШ доллари эвазига сотаётган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда O’zbekiston24 телеканалида эфирга узатилган лавҳадан маълум бўлди.

Маълум бўлишича, судланувчи танишидан пул олиш мақсадида қорнидаги 7 ойлик ҳомилани кесарча кесиш усули билан дунёга келтириб беришни таклиф қилган.

Аммо чақалоқни сотиб олмоқчи бўлган шахс 9 ойдан кейин болани олишини, унгача пул бермаслигини айтади.

«Судланувчининг фикрича, у чақалоқни ўзининг 15 йиллик танишига фарзанди бўлмагани ва молиявий аҳволи ёмонлиги сабаб сотмоқчи бўлган», дейилади хабарда.

Шунингдек, аёл ўз уйи ва доимий иш жойига эга эмаслиги, қарамоғида бувиси ва яна 6 ёшли боласи борлиги сабаб молиявий қийин ҳолатдан чиқиб кетиш учун ҳам шундай қилгани маълум бўлди.

Бектемир туман суди ҳолат юзасидан ҳукм ўқиб, аёлни Жиноят кодексининг 135-моддаси 3 қисми «А» банди билан айбдор деб топилиб, ЖК 57-модда асосан 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланди.