Тошкентда «Янги нафас» югуриш спорт тадбирлари ўтказилиши сабаб айрим кўчаларда ҳаракат вақтинча чекланади, дея хабар қилди шаҳар ИИББ.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 27 октябрдаги 43-сон баёнига мувофиқ, «Давлат байроғи куни» муносабати билан 13 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг 3 та ҳудудида (Янги Ўзбекистон боғи, «Ҳумо» арена, Ашхобод боғи) «Янги нафас» югуриш спорт тадбирлари ўтказилади. Шу сабаб Тошкент шахрининг куйидаги кучаларида автотранспорт воситаларининг харакатлари вактинча чекланади:

2022 йил 12 ноябрь куни соат 18:00 дан:

  • Афросиёб кўчаси — Ислом Каримов шоҳкўчаси билан кесишган чорраҳадан Бешёғоч кўчаси билан кесишган чорраҳагача;


2022 йил 13 ноябрь куни соат 07:00 дан 12:00 гача:

  • Афросиёб кўчаси — Ислом Каримов шоҳкўчаси билан кесишган чорраҳадан Шароф Рашидов шоҳкўчаси билан кесишган чорраҳагача;
  • Шароф Рашидов шоҳкўчаси — Афросиёб кўчаси билан кесишган чорраҳадан Ислом Каримов шоҳкўчаси билан кесишган чорраҳагача;
  • Ислом Каримов шоҳкўчаси — Шароф Рашидов шоҳкўчаси билан кесишган чорраҳадан Афросиёб кўчаси билан кесишган чорраҳагача;

соат 6:00 дан 12:00 гача:

  • Янги Ўзбекистон кўчасининг бир қисми (Тошкент шаҳрига кириш қисми), шунингдек, соат 8:30 дан 11:00 гача Тошкент вилояти томонига биринчи қайрилиш жойидан Янги Ўзбекистон боғининг олдигача.

Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш маслаҳат берилди.