Самарқанднинг Гагарин кўчасидаги пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган аёлни тезликни меъёридан оширган Volkswagen ҳайдовчиси уриб юборди, дея хабар қилмоқда ЙҲХХ «Севимли» телеканалидаги кўрсатувига таяниб.

Таниши билан пиёдалар йўлагидан ўтаётган 64 ёшли аёл олган жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган. Воқеа ҳақида гапирган ҳайдовчи тезлиги катта бўлмагани ва пиёдани кўрмаганини айтди.

«Икки киши эди, биринчиси турган эди, иккинчисини кўрганим йўқ. Тезлик катта эмасди», — деди ҳайдовчи.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлса) билан жиноий иш қўзғатилди.