Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида ёнғин сабаб бир киши вафот этди, дея хабар бермоқда шаҳар ФВБ.

Хабар берилишича, 13 сентябрь соат 06:10 ларда Янгиҳаёт тумани Чорбоғ МФЙда жойлашган кўп қаватли ҳонадонларниниг бирида ёнғин келиб чиққан. Ёнғин-қутқарув гуруҳлари воқеа жойига соат 06:14 да етиб борган ва соат 06:27 да ёнғин тўлиқ ўчирилди.

Ҳодиса оқибатида уй жиҳозлари ва уйнинг ички қисми 30 кв/м майдонда ёниб зарарланган ҳамда бир нафар фуқаро куйиш тан жароҳати оқибатида ҳалок бўлди.

Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда, дейилади ФВБ хабарида.