16 август куни Наманганнинг Норин туманидан оқиб ўтувчи Қорадарёда Учтепа маҳалласида яшаган 12 ёш қиз ўртоқлари билан чўмилишга бориб, чўкиб кетган. Наманган ФВБ ахборот хизмати ҳозирда қидирув ишлари кетаётганини маълум қилди.

Қизча чўккан кундан буён қутқарув-қидирув гуруҳи Норин, Тўрақўрғон, Поп тумани фавқулодда вазиятлар бўлимлари қутқарувчилари, Миллий гвардия, ички ишлар ҳодимлари ва кўнгилли фуқаролар билан биргаликда қидиряпти.

Фавқулодда вазиятлар бошқармаси фуқаролардан фарзандларини тақиқланган жойларда чўмилишига рухсат бермасликни сўрамоқда.