Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида яшовчи фуқаро Х.Х. Сурхондарё дарёсидан ноқонуний равишда қум-шағал қазиб олаётганлиги маълум бўлди. Бу вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси давлат инспекторлари томонидан дрон ёрдамида ўтказилган тезкор рейдда аниқлади.

Аниқланишича, фуқаро дарё ўзани тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлашга доир ишларни амалга ошириш тартибини бузган.

Унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 70−1-моддасига асосан БҲМнинг 30 баравари — 9 000 000 сўм миқдорда маъмурий жарима қўлланилди. Унинг техникалари эса ҳудуддан чиқариб юборилди.