Тошкентдаги Навоий шоҳ кўчасининг Хадра майдонидан (Фурқат кўчаси) Чорсу майдонигача (Беруний ва Самарқанд дарвоза кўчалари билан кесишмасигача) бўлган оралиғи 17 август соат 08:00 дан ёпилади. Бу ҳақда пойтахт маъмурияти матбуот хизмати хабар қилди.

Кўча йўл қурилиши ишлари якунига етгунига қадар ёпиқ ҳолатда бўлади. Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланиш тавсия қилинди.

Бир неча кун муқаддам кўчанинг Абай чорраҳасидан Фурқат кўчасигача бўлган қисми йўл қурилиши ишлари ўтказилиши муносабати билан ёпилган эди.