10 август соат 10:00 дан 11 август соат 22:00 гача Сергели тумани Қипчоқ (Хонобод) кўчаси бўйлаб ТХАЙ дан Файзли кўчасигача бўлган ҳудудда ер усти метроси қурилиш жараёнида Д-1000 мм тармоқларни кўчириш учун сувни ўчириш жараёнида ичимлик суви вақтинчалик тўхтатилади ва сув босими пасаяди. Бу ҳақда «Ўзсувтаъминот» хабар берди.

Сергели тумани

Ичимлик суви тўлиқ тўхтатиладиган ҳудудлар:

  • «Зиёкор» маҳалласи 150 та ерли хонадон, «Номданак» маҳалласи 200 та ерли хонадон, «Қорасув» маҳалласи 120 та ерли хонадон, поликлиника, «Тараққиёт» маҳалласи 140 та ерли хонадон, «Хонобод» махалласи 400 та ерли хонадон, мактаб ва 17 та 9 қаватли уйда;
  • «Қушбеги» маҳалласи 200 та ерли хонадон, «Хонободтепа» маҳалласи 200 та ерли хонадон, ҳокимият 1-сектор штаби, қабристон, масжид, асфальт заводи ва 30 та ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш корхоналари, «Қурувчилар» маҳалласи 9 қаватли 27 та, мактаб ва 2 та боғча, «Дарё бўйи» маҳалласи 597 та ерли хонадонда;
  • мактаб, боғча, ОБД қозонхона, ёнғин хавфсизлиги бўлими, қабристон, 4 қаватли 6 та, 2 қаватли 29 та уйлар ва 30 та ҳар хил турдаги ишлаб чиқарувчи корхоналар, «Файзли» маҳалласи 120 та ерли хонадон ва боғча, «Жалоир» маҳалласи 150 та ерли хонадон, «Қипчоқ» маҳалласи 697 та ерли хонадон ва масжидда.

Ичимлик суви босими пасаядиган ҳудудлар:

  • «Суғдиёна» маҳалласи 554 та ерли хонадон.
  • «Софдил» маҳалласи 530 та ерли хонадон.

Янгиҳаёт тумани

Ичимлик суви босими пасаядиган ҳудудлар:

  • «Қипчоқ» маҳалласи 697 та ерли хонадон, «Йўлдош» маҳалласи 390 та ерли хонадан, «Ал-Фарғоний» маҳалласи 60 та ерли хонадон, 2 қаватли 110 та ва 5 қаватли 15 та уйлар, «Виқор» маҳалласи 5 та ерли хонадон, 2 қаватли 160 та уйлар, мактаб ва боғча, «Олчазор» маҳалласи 1517 та ерли хонадонда;
  • «Дўстлик» маҳалласи 1513 та ерли хонадон, «Чортоқ» маҳалласи 1006 та ерли хонадон, мактаб, шприц завод ва 14 та ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш корхоналар, «Чарағон» маҳалласи 5 қаватли 8 та, 2 қаватли 110 та уйлар ва боғчада;
  • Туғруқхона, 37-сон Поликлиника, КВД, Ўликхона, Янгиҳаёт туман ҳокимияти, Нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариб корхонаси, «Тошкент» маҳалласи 750 та ерли хонадон, Метал завод, 12-автопарк, КНС, «Грин парк», «Эврика» хусусий боғчасида.

Ичимлик суви тўхтатилган ҳудудларга махсус техникада ичимлик суви етказиб берилади, дейилади хабарда.