13 март куни Жиззах вилоятида юз берган автоҳалокатда 8 киши ҳалок бўлди, яна бир киши эса оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.


Хабарга кўра, 13 март куни соат 14:50 да Жиззах вилояти Зомин тумани Даштобод шаҳри ҳудудидан ўтувчи Даштобод — Зомин — Супа — Бахмал — Ғаллаорол 4Р-40 йўлининг 2-километрида «KIA K5» ва «Nexia-2» автомашиналари тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.


ЙТҲ иштирокчиларинг 2 нафари воқеа жойида ҳамда 6 нафари шифохонага етказилгандан сўнг вафот этган. «KIA K5» русумли автомашина ҳайдовчиси И.А. ЙТҲдан олган тан жароҳатлари билан Зомин тумани тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилди.