Халқаро темир йўллар маршрутлари орқали тўғридан-тўғри хавфли юкларни ташиш бугунги кунда деярли имконсиз бўлиб қолди. Бундай шароитда RTL Alliance мижозлари Хитой, Ҳиндистон, Жанубий Корея, Малайзия, Индонезиядан ушбу турдаги юк ташиш ритмини секинлаштирмасликка ёрдам берадиган муқобил йўналишлар билан компаниянинг мультимодал хизматидан фойдаланиш имкониятига эга бўлдилар.

Шундай қилиб, RTL Alliance ўзининг комплекс логистика ва трансмиллий ташиш бўйича эксперт сифатидаги обрўсини яна бир бор тасдиқлади.


«Бугунги кунда Хитойдан Ўзбекистонга хавфли юкларни етказиб бериш учун нафақат тегишли малака ва тажриба, балки муқобил логистика ечимлари ҳам керак. Уларсиз буни амалга оширишнинг иложи йўқ. RTL Alliance компаниясида шундай ечимлар мавжуд бўлиб, бу мижозларимизга ўз логистикаси суръатини секинлаштирмаслик имконини беради», — деди Геннадий Гогения, RTL Alliance бош директори.

Хавфли юкларни етказиб бериш бўйича RTL Alliance мультимодал логистика хизматининг афзалликлари — ишни вақтида бажаришнинг барқарорлиги ва ташиш учун қабул қилинадиган юкларни тасдиқлаш жараёнининг вақти тежалишидир.

Хитой, Жанубий Корея, Малайзия, Индонезиядан Ўзбекистонга хавфли юкларни етказиб беришнинг транзит муддати 45 кунни ташкил этади. Ушбу йўналишлар бўйича ташиш учун 2, 3, 4, 5.1, 8, 9 хавфлилик тоифаларидаги юклар қабул қилинади.

Ҳиндистондан Ўзбекистонга етказиб бериш жараёни камида 40 кунни ташкил этади. Ташиш учун 5.1, 8, 9 хавфлилик тоифасидаги юклар қабул қилинади.

Компания янги муқобил логистика ечимларига талаб ортиб бораётганини қайд этишда давом этмоқда. Юкларни ташиш учун буюртмалар RTL Alliance компаниясининг Ўзбекистон бўлими сайтида қабул қилинади.

RTL Alliance компанияси ҳақида

RTL Alliance халқаро логистика компанияси бўлиб, 2012 йилдан бери фаолият юритиб келмоқда ҳамда мультимодал ва темирйўл логистикаси соҳасида бозор етакчиларидан бири ҳисобланади. БАМЭ Халқаро экспедиторлар ва логистика ассоциацияси маълумотларига кўра, «Энг яхши мультимодал экспедитор 2021» мақоми ҳам буни тасдиқлайди.

Компания ўзига хос хусусиятларга эга логистика маҳсулотларини ишлаб чиқаради ҳамда тўғридан-тўғри ва мультимодал тарзда юк ташишни амалга оширади. RTL Alliance темир йўл, автомобиль, денгиз ва ҳаво транспортида ҳам тўлиқ, ҳам йиғма юкларни ташишни амалга оширади.

RTL Alliance юқори BBB кредит рейтингига эга. Бу компаниянинг юқори кредит қобилиятини ва паст инвестиция хатарларига эгалигини тасдиқлайди. RTL Alliance BIK Ratings аудитидан юқори баҳо олган логистика соҳасидаги ягона компаниядир.

Реклама ҳуқуқлари асосида.