Ўтган ҳафта давомида ва ушбу ҳафтанинг бошида ёз фасли учун қулай бўлган об-ҳаво шароитидан сўнг, ёз яна ўз таъсирини ўтказа бошлайди, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.

13 июлда Ўзбекистоннинг катта қисмида ҳаво ҳарорати +33…+36 даража, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +37…+40 даражагача атрофида бўлади.

14 июль — пайшанба кунидан бошлаб эса ҳарорат кўтарилади ва 15−16 июлга келиб +38…+41 даражага, жанубда ва чўл ҳудудларда +42…+43 даражагача бўлади.

Ҳароратнинг бундай кўтарилиши Эрон ҳудудларидан иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши натижасида содир бўлади. Республиканинг айрим ҳудудларида шамол чанг-тўзонлар билан 15−20 м/с гача кучайиши мумкин.