19 июнь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистоннинг шимоли-шарқидаги ҳудудларда юз берган табиий офатлар оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан мамлакат президенти Рам Натҳ Ковинд ва бош вазири Нарендра Модига ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Дам олиш кунлари Бангладешда камида 25 киши чақмоқ ёки кўчки оқибатида ҳалок бўлди. Мамлакатнинг яқин тарихидаги энг кучли сув тошқинидан азият чеккан шимоли-шарқий ҳудудларда миллионлаб одамлар уйсиз қолиб кетди, деб хабар берди Reuters.

«Бангладешдаги кўплаб дарёлар сатҳининг хавфли даражага кўтарилиши ҳамда Ҳиндистон тоғлари бўйлаб кучли ёмғир оқими юзага келиши натижасида икки мамлакат чегарасидаги Ассам штатида (Ҳиндистон) сув тошқини ҳодисаси рўй берди. Оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлди», — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, қидирув ва қутқарув ишлари учун минглаб полициячилар, армия ходимлари мамлакатнинг айрим ҳудудларига сафарбар этилган. Ҳозиргача 105 мингга яқин одам эвакуация қилинган, бироқ полиция расмийларининг ҳисоб-китобларига кўра, яна тўрт миллиондан ортиқ одам ёрдамга муҳтож.

Расмийларнинг таъкидлашича, минтақада 3,1 млн одам ўз уйини ташлаб кетишга мажбур бўлган, улардан 200 минг нафари сув чиқмаган қирғоқларда, тоғларда ҳамда ҳукуматнинг вақтинча бош паналарида жон сақламоқда.

Фото

Фото: REUTERS/Jayanta Dey

Фото: REUTERS/Anuwar Hazarika

Фото: REUTERS/Abdul Goni

Фото: REUTERS/Mohammad Ponir Hossain

Фото: REUTERS/Abdul Goni

Фото: REUTERS/Abdul Goni

Фото: REUTERS/Stringer

Фото: REUTERS/Stringer

Фото: REUTERS/Stringer