Бухоро вилоятида бир қанча шахслар Қозоғистонда ўқувчи талабанинг ўқишини Ўзбекистонга кўчиртириб беришга уринганликда гумонланмоқда. Бу Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланди.

Таъкидланишича, фуқаролар Н. ва Ф. Бухоро Давлат тиббиёт институти декан ўринбосари Р.Р. билан фуқаро М.нинг Қозоғистондаги тиббиёт олийгоҳида ўқийдиган ўғли Р.нинг ўқишини Бухоро Давлат тиббиёт институтига кўчириб беришни ваъда қилган. Бунинг эвазига эса 12 минг АҚШ долларини олиб, ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборганликлари аниқланган.

Текширув давомида Р.Р. ва Ф.лар фуқаро М.дан олган 12 минг АҚШ доллари эвазига Ф.нинг бошқарувидаги «Spark» русумли автомашинани Бухоро шаҳридаги «Шайх» ресторани олдида М.га топширган вақтида ушланган, дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.