«фуқаро» тегли мақолалар


Қорақалпоғистонда фуқарони 11 минг долларга ДХХга ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахс қўлга олинди
9 апрель 2024, 17:47

Қорақалпоғистонда фуқарони 11 минг долларга ДХХга ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Нукусда фуқаронинг ишончига кириб, 11 минг долларга ДХХ органларига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушлангани айтилмоқда. Аниқланишича, у аввал ҳам 4 кишини фирибгарлик билан ДХХга ишга жойлаш эвазига 65 минг доллар олган. Беш марта судланган фуқарога яна фирибгарлик бўйича жиноят иши очилди.

Террористик ташкилотлар ғояларини тарғиб қилиб келган фуқаро 3,5 йилга қамалди
27 декабр 2022, 12:38

Террористик ташкилотлар ғояларини тарғиб қилиб келган фуқаро 3,5 йилга қамалди

23 ёшли жиззахлик фуқаро «Тавҳид ва жиҳод катибаси», «Туркистон ислом ҳаракати» террористик ташкилотлар тарафдорлари таъсирига тушиб, уларнинг ғояларини интернетда улашиб келган. Улар орасида Конституцияни хилоф тарзда ўзгартиришга даъват этувчи материал ҳам аниқланди. Фуқаро 3 йил 6 ойга қамалди.

1 январдан пенсия ҳисоблашда инобатга олинадиган ўртача иш ҳақи миқдори оширилади
15 декабр 2022, 21:15 1

1 январдан пенсия ҳисоблашда инобатга олинадиган ўртача иш ҳақи миқдори оширилади

Президент фармонига кўра, январь ойидан бошлаб фуқароларнинг пенсия тайинлашда ҳисобга олинган ўртача ойлик иш ҳақи 3,2 млн сўмдан юқори бўлса, уларга амалдагига нисбатан қарийб 390 минг сўм кўпроқ пул тўланади. Пенсияси ошадиган фуқароларга декабрь ойида SMS хабар юборилади.

Банкда фуқародан тириклиги ҳақидаги маълумотнома сўралгани юзасидан муносабат билдирилди
29 июл 2022, 15:53

Банкда фуқародан тириклиги ҳақидаги маълумотнома сўралгани юзасидан муносабат билдирилди

«Агробанк» Қарши филиали раҳбари 1998 йилда «ўлган» деб топилган фуқародан тириклиги тўғрисида маълумотнома сўради. Бундан норози фуқаро мурожаат йўллади. Банк ҳолатга изоҳ бериб, қонуний ҳужжатлар банкка тўлиқ тақдим этилгач, кредит ажратиш масаласи кўриб чиқилишини маълум қилди.

«Фуқаролар ва бизнес вакиллари далилларга асосланган қонунчиликни талаб этмоқда» — Русланбек Давлетов
22 июн 2022, 11:15 1

«Фуқаролар ва бизнес вакиллари далилларга асосланган қонунчиликни талаб этмоқда» — Русланбек Давлетов

Бир йилда қабул қилинган ҳужжатларнинг 30 фоизига, жумладан тадбиркорлик билан боғлиқ ҳужжатларнинг 80 фоизига ўзгартиришлар киритилди. Бу қонунчиликнинг барқарорлигига салбий таъсир қилмоқда, «фуқаролар ва бизнес вакиллари далилларга асосланган қонунчиликни талаб этмоқда», деди адлия вазири.

Рим ҳуқуқининг тамойиллари Конституцияда қайд этилиши мумкин
20 июн 2022, 17:53

Рим ҳуқуқининг тамойиллари Конституцияда қайд этилиши мумкин

Ўзбекистон қонунчилигида бажариб бўлмайдиган ёки бажариш қийин бўлган нормалар ҳам учраб туради, деди президент. У Конституцияга фуқароларга бажариб бўлмайдиган мажбуриятни юкламаслик ҳақидаги номрани киритишни таклиф қилди. Ҳаёт дахлсизлиги Бош қонунда мустаҳкамланиши кераклиги ҳам айтилди.

Қашқадарёда 27 ёшли фуқаро ўз уйида ўлдириб кетилди
1 июн 2022, 10:20

Қашқадарёда 27 ёшли фуқаро ўз уйида ўлдириб кетилди

Қаршида 27 ёшли фуқаронинг жасади уйидан қотиллик аломатлари билан топилди. Қашқадарё вилоят прокуратураси уни 18 ёшли фуқаро ўлдирганликда айбланаётганини маълум қилди, гумонланувчи ҳибсга олинди.

Болалар куни муносабати билан 200 минг сўмдан тарқатилаяпти деган хабарлар ёлғон — Пенсия жамғармаси
30 май 2022, 12:05

Болалар куни муносабати билан 200 минг сўмдан тарқатилаяпти деган хабарлар ёлғон — Пенсия жамғармаси

Ижтимоий тармоқларда тарқалган 1 июнь — Болалар куни муносабати билан барча болаларга 200 минг сўмдан берилишига оид хабарлар мутлақо ёлғон, деб маълум қилди Пенсия жамғармаси директори Абдулазиз Ҳайдаров. Унинг сўзларига кўра, 200 минг сўмлик нафақа пуллари фақат кам таъминланган оилалар реестрига киритилган, 18 ёшга тўлмаган 4 млндан ортиқ болаларгагина берилади.

Фарғонада пул эвазига АҚШ ёки Жанубий Кореяга ишга юбормоқчи бўлган шахс ушланди
16 май 2022, 14:51

Фарғонада пул эвазига АҚШ ёки Жанубий Кореяга ишга юбормоқчи бўлган шахс ушланди

Марғилонда фуқарони уч йил давомида алдаб, АҚШ ёки Жанубий Кореяга ишга жўнатишига ишонтириб, 12 700 доллар маблағини қўлга киритган шахс ушланди. У 500 долларни қайтариб, ўз айбига иқрор бўлгани айтилмоқда. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Сохта паспорт билан Тошкентдан Лондонга учмоқчи бўлган хорижликларга суд ҳукми ўқилди
14 май 2022, 13:51

Сохта паспорт билан Тошкентдан Лондонга учмоқчи бўлган хорижликларга суд ҳукми ўқилди

Апрель бошида 8 нафар шри-ланкалик Тошкентдан Лондонга учишга уринганида рейсдан тўхтатиб қолинди. Экспертиза улардаги 2та Италия ва 6 та Франция паспорти қалбаки эканлигини аниқлади. Хорижлик фуқароларга нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Ўзини метродаги поезд остига ташлаган эркак вафот этди
25 феврал 2022, 09:48

Ўзини метродаги поезд остига ташлаган эркак вафот этди

Тошкент шаҳрида ўзини метро поезди остига ташлаган эркак Сирдарёнинг Сардоба туманидан бўлган. У воқеа жойида вафот этган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг