Пастдарғом ва Пайариқ туманларида гиёҳвандлик моддаларини етиштириб келаётган шахслар қўлга олинди. Бу ҳолат Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими ва ДХХ ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир аниқланди.

Пастдарғом туманида яшовчи, 1976 й.т. М.А. цемент сақлаш омборхонасидаги 4 сотих ер майдонида шериклари Пастдарғом туманида яшовчи, 1992 й.т. Х.Б. ҳамда Тошкент шаҳрида яшовчи 1984 й.т. Р.А.лар билан биргаликда, 610 туп марихуана гиёҳвандлик воситаларини парваришлаб келаётгани аниқланган.

Шунингдек, Пайариқ туманида яшовчи 1970 й.т. А.А. яшаш хонадонида 103 туп кўкнори гиёҳванд ўсимлигини парваришлаб келганлиги аниқланиб, ҳужжатлаштириб олинди, дейилади хабарда.

Ҳолат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.