Тошкентдаги деҳқон бозорларида ветеринария-санитария экспертиза лабораториялари фаолияти ва дўконларда сотилаётган маҳсулотлар ҳолати юзасидан ўрганиш ўтказилди, дея маълум қилди Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи Алишер Сафаров АОКАда ўтказилган брифингда.

Унинг қайд этишича, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида пойтахт деҳқон бозорларига 30,6 минг тонна гўшт, 103 минг тонна ўсимлик махсулотлари, 163,8 млн дона тухум, 6,6 минг тонна сут ва сут маҳсулотлари ветеринария-санитария экспертизаси лабораторияси томонидан лаборатория таҳлилларидан ўтказилган. Уларда 6,8 тонна гўшт ва гўшт махсулотлари, 43,5 тонна ўсимлик, 89 минг дона тухум, 4,7 тонна сут ва сут маҳсулотлари истеъмолга яроқсиз деб топилган ва савдодан четлаштирилган, зарарсизлантириб йўқотилган.

Қолаверса, 2022 йилнинг ўтган даврида аҳоли хонадонларида парваришланаётган 563 минг бош сигир ва таналар сунъий уруғлантирилиб, 7,3 млрд сўмлик пуллик ветеринария хизматлари кўрсатилди.

Шунингдек, эмлаш гуруҳи томонидан чорва молларнинг 22,5 млн боши ва паррандаларнинг 3,5 млн бошида ўта хавфли юқумли касалликларга қарши профилактик эмлаш ва диагностик текшириш ишлари олиб борилган. Бундан ташқари, 10 млн бошдан ортиқ моллар эктопазитларга қарши профилатик ишлов берилиб, чорва моллари сақланадиган бино ва иншоатларда дезинфекция ва дезинсекция тадбирлари ўтказилган.

Халқаро ҳайвонлар соғлиғини ҳимоя қилиш ташкилоти маълумотига кўра, 2022 йилнинг ўтган даврида дунёнинг 80 га яқин мамлакатида ҳайвонлар орасида оқсил, чўчқалар ўлати, қўйлар чечаги, Ньюкасла, нодуляр дерматит, куйдирги, бруцеллёз, қутуриш ва паррандалар орасида юқори патогенли грипп ҳамда бошқа тур касалликлар аниқланган.

Шунингдек, дунёнинг 3 та давлатида турли ҳайвон (ит, мушук, норка)ларда COVID-19 қўзғатувчилари кузатилган.