Фарғона водийсига қатновчи поездлар ҳаракати яна бир кунга бекор қилинди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Компания сел оқибатларини бартараф этиш мақсадида 5 май куни Тошкент-Андижон-Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 60/59-сонли ҳамда 62/61-сонли йўловчи поездлар ҳаракати вақтинча тўхтатилганини эълон қилганди.

Ноқулай об-ҳаво туфайли поездлар 6 май куни ҳам юрмаслиги маълум бўлди. Йўловчиларга харид қилинган чипталари 100 фоиз микдорда қайтариб берилади.

Шунингдек, водий вилоятлари ўртасида ҳаракатланадиган электропоездлар ҳаракат жалвалига ҳам ўзгартириш киритилади, дейилади хабарда.