«сел» тегли мақолалар


Тошкент вилоятининг Сўқоқ қишлоғига сел келди. Талафот кўрилмагани айтилмоқда
15 апрель 2024, 09:46

Тошкент вилоятининг Сўқоқ қишлоғига сел келди. Талафот кўрилмагани айтилмоқда

Шанба куни кузатилган кучли ёмғир сабабли Паркент туманининг Сўқоқ қишлоғига сел келди. Сув ҳудуддаги автомобиль йўлининг қатнов қисмига тошиб чиқди. Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳодиса оқибатида ҳеч қандай талафот аниқланмаганини билдирди.

Қумқўрғондаги сел талафотларини бартараф этиш учун Сурхондарёнинг барча туманларидан ёрдам чақирилди
24 март 2024, 11:29

Қумқўрғондаги сел талафотларини бартараф этиш учун Сурхондарёнинг барча туманларидан ёрдам чақирилди

Қумқўрғондаги сел талафотларини бартараф этишга Сурхондарёнинг бошқа туманларидан 10 минг киши, 350 дан ортиқ юк ва махсус транспорт воситалари жалб қилинди. Ички йўллар шағаллаштирилиб, аҳоли хонадонлари ва бошқа объектлар дезинфекцияланди, дарахт ва бута кўчатлари ўтқазилди. Фото.

Қамчиқ довонида 2 аёл сел оқизиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
9 июл 2023, 06:36

Қамчиқ довонида 2 аёл сел оқизиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди

Қамчиқ довонида жаладан қочиб, тошқин сувлари учун мўлжалланган қувурга кириб олган 2 нафар аёлни сел оқизиб кетди. 23 ёшли аёлларнинг иккиси ҳам вафот этган. Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари кетмоқда.

Ўзбекистоннинг 9 та ҳудудида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
18 май 2023, 09:34

Ўзбекистоннинг 9 та ҳудудида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

18−20 май кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
11 май 2023, 09:50

Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

12−13 ва 16−17 май кунлари Ўзбекистонда кузатиладиган кучли ёмғирлар сабабли 9 та вилоятда сел-сув тошқини юзага келиши мумкин.

Ўзбекистонда 5−7 апрель кунлари кучли ёмғир ёғиши, тоғли ҳудудларда сел келиши кутилмоқда
4 апрель 2023, 15:35

Ўзбекистонда 5−7 апрель кунлари кучли ёмғир ёғиши, тоғли ҳудудларда сел келиши кутилмоқда

Республика бўйлаб 5−7 апрель кунлари кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шу сабаб тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши мумкин. Айрим ҳудудларида дўл ёғиши кузатилади.

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича доимий штаб ташкил этилди
30 январ 2023, 12:37

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича доимий штаб ташкил этилди

Ўзбекистонда сел, кўчки ва сув тошқинлари каби фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича доимий штаб ташкил этилди.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел келиши мумкин
4 ноябр 2022, 17:02

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел келиши мумкин

Ўзгидромет 6−8 ноябрь кунлари Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди.

Қашқадарёда ҳам кучли ёмғир сабаб йўлларга сув тошиб чиқди
2 ноябр 2022, 16:26

Қашқадарёда ҳам кучли ёмғир сабаб йўлларга сув тошиб чиқди

Чоршанба куни ёғган кучли ёмғир сабаб Қашқадарё вилоятининг Китоб, Қамаши, Ғузор ва Деҳқонобод туманларидаги ариқлар, лотоклар ҳамда бошқа сув ўтказиш иншоотларида йиғилган ёмғир сувлари тошиб чиқди. ФВВ аҳоли ва хонадонларга зиён етмаганини маълум қилди.

Тўққизта ҳудудда яна сел келиши кутилмоқда
9 июн 2022, 15:29

Тўққизта ҳудудда яна сел келиши кутилмоқда

Ўзгидромет 10−14 июнь кунлари Ўзбекистоннинг тўққизта ҳудудида шамол кучайиши, сел ва сув тошқинлари содир бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Айрим ҳудудларда дўл ёғиши мумкин.

Ўзбекистоннинг 9 вилоятига сел келиш хавфи эълон қилинди
13 май 2022, 09:45

Ўзбекистоннинг 9 вилоятига сел келиш хавфи эълон қилинди

Жума ва шанба кунлари Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида кучли ёмғир ёғади. Айрим жойларда бу дўлга ҳам айланиши мумкин. 9 вилоятга сел келиш хавфи бор. (Ҳудудлар рўйхати)

Сўх-Риштон йўлида сел туфайли транспорт ҳаракати тўхтатилди
12 май 2022, 10:38

Сўх-Риштон йўлида сел туфайли транспорт ҳаракати тўхтатилди

Сўх-Риштон автомобиль йўлига сел натижасида лой ва тошлар оқиб келгани сабабли транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилди.

Сурхондарёда сел 3 кишини оқизиб кетди
10 май 2022, 21:36

Сурхондарёда сел 3 кишини оқизиб кетди

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида тоғли ҳудудга сел келиши натижасида одамлар ва чорва молларини сув оқизиб кетди. Чорва моллари эгаси табиий офатдан қутилиб қолган. Қолганлари қидирилмоқда.

Фарғона водийсига 6 май кунига белгиланган поездлар қатнови ҳам бекор қилинди
6 май 2022, 10:50

Фарғона водийсига 6 май кунига белгиланган поездлар қатнови ҳам бекор қилинди

«Ўзбекистон темир йўллари» Қамчиқ довонида содир бўлган сел оқибатида кетма-кет иккинчи кун Фарғона водийсига ҳаракатланувчи поездлар қатнови тўхтатилганини маълум қилди. 6 майга мўлжалланган чипталар пули йўловчиларга 100 фоиз қайтариб берилади.

Кучли ёмғир туфайли Тошкент кўчалари яна сув остида қолди
5 май 2022, 11:27

Кучли ёмғир туфайли Тошкент кўчалари яна сув остида қолди

Чоршанба куни кечқурун кучли ёмғир туфайли Тошкент шимоли-шарқида кўча ва ҳовлиларни сув босди. Маълум қилинишича, пойтахт ҳокими ва бошқа мутасаддилар тошқин оқибатларини бартараф этиш ишларини кузатган.

Жиззахда ФВВ қутқарувчилари селда оқиб кетаётган 20 ёшли фуқарони қутқариб олди
4 май 2022, 17:52

Жиззахда ФВВ қутқарувчилари селда оқиб кетаётган 20 ёшли фуқарони қутқариб олди

4 май куни кучли ёғингарчилик оқибатида Жиззах вилояти Зомин туманидаги айрим уйлар ва йўлларни сув босди. ФВВ қутқарувчилари сувда оқиб келаётган 20 ёшли фуқарони қутқариб қолишган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши.

Фарғона водийсида сел ҳодисалари кузатилиши мумкин
27 апрель 2022, 09:28

Фарғона водийсида сел ҳодисалари кузатилиши мумкин

Ўзгидромет 27 апрель куни кучли ёғингарчилик туфайли Фарғона водийсининг айрим ҳудудларида сел келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Жиззахдаги сел қабристоннинг ярмини оқизиб кетди, юқумли касалликлар тарқалишига қарши чоралар кўрилмоқда
27 апрель 2022, 00:57

Жиззахдаги сел қабристоннинг ярмини оқизиб кетди, юқумли касалликлар тарқалишига қарши чоралар кўрилмоқда

Жиззах вилояти Эгизбулоқ маҳалласига келган сел 70 дан ортиқ қабрни оқизиб кетган. СЭС ходимлари аҳоли орасида турли касалликлар тарқалишининг олдини олиш учун сув ва тупроқ намуналарини олишди ҳамда аҳолига дори ва антисептик воситалари тарқатди.

Жиззахда сел туфайли ҳалок бўлганлар сони 5 нафарга етди
21 апрель 2022, 17:12

Жиззахда сел туфайли ҳалок бўлганлар сони 5 нафарга етди

Жиззах вилоятида бир кун аввал бедарак йўқолгани айтилган яна бир фуқаронинг жасади топилди. Сел қурбонларининг умумий сони беш нафарга етди. Жиззах вилояти прокуратураси терговга қадар текширув ўтказмоқда. Табиий офат оқибатларини бартараф этишга ҳарбийлар ҳам жалб қилинган.

Сел оқибатлари: 260 та хўжалик талофат кўрди, 6 та мактаб, 2 та МТМга сув кирди, 6 киши қутқарилди
21 апрель 2022, 10:30

Сел оқибатлари: 260 та хўжалик талофат кўрди, 6 та мактаб, 2 та МТМга сув кирди, 6 киши қутқарилди

20 апрель куни Самарқанд ва Жиззах вилоятларида 1,5 соатда бир ойлик миқдорда ёмғир ёғиши оқибатида сел оқимлари ва тошқин сувлари юзага келди. Натижада ҳар икки вилоятда жами 364 та уй-жой, 6 та мактаб ва 2 та МТМнинг ертўла ва ҳовлиларигага сув кирган. 26 та хўжалик турли даражада талофат кўрди. 6 киши қутқарилди, 100 дан зиёд аҳоли эвакуация қилинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг