Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 16 апрель куни «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги фармонни имзолади.

9 май умумхалқ байрами — Хотира ва Қадрлаш куни ўтказилиши ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 73 йиллиги нишонланиши муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий рағбатлантириш мақсадида уларга 5 млн миқдорида бирйўла пул мукофоти белгиланди.

Ўтган йили уруш қатнашчилари ва ногиронлари байрам муносабати билан 2 млн сўмдан тақдирланган эди.