Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги қарорни имзолади.

9 май умумхалқ байрами — Хотира ва Қадрлаш куни ўтказилиши, шунингдек, 1941−1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 72 йиллиги нишонланиши муносабати билан ҳамда уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий рағбатлантириш мақсадида 2 млн сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти белгиланди.

Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати Молия вазирлиги ва Марказий банк билан биргаликда ушбу пул мукофотини тантанали ва байрамона вазиятда топширади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили уруш қатнашчилари ва ногиронларига байрам муносабати билан 800 минг сўмдан пул мукофоти топширилган эди.