Ўзбекистон президенти 9 май умумхалқ байрами — Хотира ва қадрлаш куни ўтказилиши, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганлар хотирасини абадийлаштириш ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги нишонланиши муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий рағбатлантиришни назарда тутган фармонга имзо чекди.

Унга кўра, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 10 млн сўм миқдорида бир маротабали пул мукофоти белгиланди.

Мазкур Фармонни бажариш билан боғлиқ бўлган сарф-харажатлар республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.