2 май куни Тошкентда Рамазон ҳайит намози ўқилиши муносабати билан махсус автобус йўналишлари ташкил этилмоқда, дея хабар берди «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ матбуот хизмати.

Душанба куни 11 та тумандаги 98 та масжидда Рамазон Ҳайит намози ўқилади. Унда мазкур масжидларга борувчиларга қулайлик яратиш, йўлларда пайдо бўладиган тирбандликларнинг олдини олиш ҳамда Рамазон ҳайит байрамида сифатли, хавфсиз жамоат транспорти хизматини кўрсатиш мақсадида махсус автобус йўналишлари ташкил этилади.

Автобус йўналишлари соат 03:00 дан 06:00 га қадар қуйидаги кўчалар орқали ҳаракатланган ҳолда фуқароларнинг масжидларга келиб-кетишлари учун хизмат кўрсатади:


Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳали Рамазон ҳайити нишонланиши санаси расман эълон қилингани йўқ.