«Газета.uz» пазандачилик саҳифаси бўлмиш Zira.uz билан биргаликда мазали паста рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Фета пишлоғи ва черри помидорли паста


Агар сиз ушбу макаронни ҳали тайёрлаб кўрмаган бўлсангиз, албатта синаб кўришингизни тавсия қиламиз. Бу нафақат мазали, балки жуда осон тайёрланади.

Вегетарианча паста


Вегетарианча паста тайёрлашдан осони йўқ. Ва бу фақатгина помидор қайлали спагетти бўлиши шарт эмас. Макаронлар барча сабзавотлар билан аъло даражада уйғунлашади.

Помидор ва тунец балиғидан тайёрланган паста


Соусли макаронлар тезпишар ва осон тайёрланадиган таомлардан бири бўлгани учун ҳам тушликка нима тайёрлашни билмай турганларга асқотиши аниқ.

«Арабята» пастаси


«Арабята» пастаси — энг кўп истеъмол қиинадиган итальянча таомлардан бири ҳисобланади. Агарда совутгичингизда озроқ помидор, саримсоқпиёз ва аччиқ қалампир топилса, унда мана бундай ажойиб таъмли пастадан тайёрлаб кўринг.

Қаймоқ ва қўзиқоринли қайлада пиширилган паста


Таомни янада мазали қиладиган таркибидан бири бу албатта қайласидир. Қаймоқ ва қўзиқоринли қайлада пиширилган паста тез тайёрланиб, таомномангизни янгилашга хизмат қилади.

Янада кўпроқ рецептлар — Zira.uz сайтида.

Facebook: fb.com/zirauz
Instagram: @zirauz
Telegram (ўзбек тилида): t.me/zirauzuz
Telegram (рус тилида): t.me/zirauz
Telegram чат-гуруҳ: t.me/zirauz_chat
Таҳририят телефон рақами: (+99878) 148−15−55
Telegram: (+99899) 837−15−15.