Фаррух Пулатов Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Nigoh Telegram канали хабар берди.

Фото: Давлат кадастрлари палатаси матбуот хизмати

Шу кунга қадар у «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси бошқаруви раиси сифатида фаолият юритган.

Маълумот учун, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимида Пулатовга қадар 2021 йилнинг январидан Фазлиддин Умаров ишлаб келган. У шу йилнинг февралида Самарқанд шаҳар ҳокими этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Фаррух Пўлатов (1979 йилда туғилган) Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти (ҳозирги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти) Фарғона бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган. Шунингдек, Фарғона ва Наманган вилоятлари прокуратура органларида турли лавозимларда ишлаган.