17 февраль куни Самарқанд шаҳар ҳокимлигида ўтказилган халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида шаҳар ҳокимини ўзгартириш масаласи кўриб чиқилди.

Самарқанд шаҳар ҳокими вазифасида фаолият олиб борган Облакулов Бобурмирзо Саломович бошқа ишга ўтиши муносабати билан, ўз аризасига асосан эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.

Сессияда депутатлар томонидан Умаров Фазлиддин Каримович номзоди Самарқанд шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Мазкур тайинловга қадар Фазлиддин Умаров 2021 йилнинг январь ойи ўрталарида Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимида фаолият олиб борган.