Ўзбекистон элчихонасини Киевдан эвакуация қилиш масаласи кўриб чиқилмаяпти, дея маълум қилди ТИВ расмий вакили Юсуп Кабулжанов.

«Айни пайтда бизнинг асосий устувор вазифамиз Украинадаги мавжуд оғир вазиятни инобатга олган ҳолда барча Ўзбекистон фуқароларини хавфсиз эвакуация қилишни таъминлашдир», — дейилади баёнотда.

«Элчихонанинг бошқа ҳудудга кўчирилиши бу жараёнлар самарадорлигини сезиларли даражада пасайтиради», — дея таъкидлади ТИВ вакили.

Аввал хабар қилинганидек, 2 март тонгига қадар Украинадан Польша орқали Ўзбекистонга 1186 киши етказилган. Чоршанба куни яна иккита рейс амалга оширилиши кутилмоқда. Ҳозирда Польшада 800 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари бор.