1−2 март кунлари «Uzbekistan Airways» АЖнинг самолётлари билан Польшанинг Катовице аэропорти орқали 1 186 нафар ўзбекистонликлар Украинадан эвакуация қилинди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили ахборот берди.

2 март куни яна иккита эвакуация қатновини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Биринчи рейс Тошкент шаҳридан 2 март тонгда соат 07:00 да учиб кетган бўлса, кейингиси соат 10:00 да парвоз қилиши режалаштирилган эди.

Келтирилишича, Польша ҳудудида мамлакатимизнинг 800 дан ортиқ фуқароси қолмоқда. Улардан 350 нафари Польша давлат чегарасидаги тўпланиш нуқтасига, 450 нафари эса Катовице аэропортига жойлаштирилган.

«Ўзбекистоннинг Украинадаги Элчихонаси томонидан жанговар ҳаракатлар кетаётганига қарамай, мамлакатимиз фуқароларини эвакуация қилиш ишлари давом эттирилмоқда», — дея таъкидлади Юсуп Кабулжанов.

Ўзбекистоннинг Польша ва Украинадаги дипломатик ваколатхоналари узлуксиз тартибда ишлаётгани, фуқаролар учун иссиқ овқат етказилиб, зарур ҳолларда тиббий хизматлар кўрсатилаётгани маълум қилинган.

Аввалроқ, «Газета.uz» Тошкентга 251 кишини олиб келган биринчи эвакуация рейси йўловчиларининг ҳикояларини эълон қилганди.

Ўзбекистоннинг Украинадаги Элчихонаси рақамлари:

+380 44 501 50 00,

+380 44 501 41 81,

+380 44 501 41 82,

+380 44 501 41 83.

Ўзбекистоннинг Полшадаги Элчихонаси рақамлари:

Маруф Каримов («Карчова» назорат-ўтиш пунктида): +48 508 064 333; Telegram: +99893 5947557.

Асқар Бекназаров (Катовице шаҳри аэропортида): +48 508 995 888; Telegram: + 99890 1160084.

Сардор Ахматов (Элчихонада): +48 502 501 588; Telegram: + 99894 6541010.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг «колл-маркази»:

1164 ва @Miduzbshtab Telegram-канали.