8 мартдан бошлаб Тошкент — Боку — Тошкент йўналиши бўйича авиақатновлар қайта тикланмоқда, деб хабар берди Uzbekistan Airways.

Парвозлар ҳафтада бир марта — сешанба кунлари жадвалга мувофиқ амалга оширилади:

  • Тошкент — Боку: учиш 14:40 — етиб бориш 16:35 (маҳаллий вақт билан)
  • Боку — Тошкент: учиш 17:35 — етиб бориш 21:10 (маҳаллий вақт билан).

Тошкент — Боку йўналишида қатновлар нархи 2 498 974 сўмдан (багажсиз) ва 2 843 660 сўмдан (багаж билан) бошланади.

Тошкент — Боку — Тошкент йўналишида эса 4 727 123 сўмдан (багажсиз) ва 5 318 014 сўмдан (багаж билан) нарх белгиланган.

Мазкур суммалар маълумот эълон қилинган сана ҳолатига кўра амал қилади.