Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига жума куни Шимолий Кавказ ҳудудидан нам ва салқин ҳаво массаси кириб келишни бошлайди, деб хабар бермоқда Ўзгидромет матбуот хизмати.

12 февраль куни салқин ҳаво массаси мамлакатнинг барча ҳудудларини қамраб олади. Ўзбекистон бўйлаб, шимолий ҳудудлардан ташқари, ёмғир ва қор ёғиши кузатилади. Кундузи ва кечаси ҳаво ҳарорати +2…+7 даражани ташкил этади.

Шамол тезлиги баъзи жойларда сониясига 17−22 метргача кучайиши мумкин. Айрим жойларда чанг тўзон кузатилади.

Якшанба куни Қорақалпоғистонда вақти-вақти билан кам миқдордаги ёғингарчилик (қор) кузатилиши мумкин. Бошқа ҳудудларда ёғингарчилик кузатилмайди.

Ҳаво ҳарорати кечаси −2…+3 даражани, кундузи +5…+10 даражани ташкил этади. Шимолда шамол тезлиги сониясига 17−22 метргача, айрим ҳудудларида сониясига 25−28 метргача кучайиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушади.

12 февраль куни Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ва қор шаклида ёғингарчилик кузатилади. Баъзи жойларда ёғингарчилик кучайиши мумкин.

11 февралдан 13 февралга қадар тоғли ҳудудларда қор кўчкиси хавфи сақланиб қолади.

Ўзгидромет шунингдек, келаси ҳафта бошида об-ҳаво ҳарорати кескин ёмонлашиши ҳақида шошилинч ахборотни эълон қилди.

Ўзбекистон ҳудудига Ғарбий Қозоғистон орқали жанубий Урал ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво массаси кириб келиши 13−15 февраль кунлари бошланиши кутилмоқда. Шундан сўнг 15−17 февралда кечаси ҳарорат −4…−7 совуқгача пасайиши кутилмоқда.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол кучайиши кутилмоқда, айрим ҳудудларида 25−28 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг тўзон кузатилади.

Душанба, 14 февраль куни, Ўзбекистон бўйлаб баъзи жойларда қор ва ёмғир ёғиши кузатилади. Тоғли ҳудудларда ҳам 14 февраль куни қор ёғиши, баъзи жойларда кучли ёғингарчилик кузатилиши мумкин.