Ўзбекистонда ҳар куни ўтказиладиган коронавирус аниқлаш бўйича ПЗР тестлари сони сўнгги кунларда ўртача 45−50 мингтагача ўсди. Бу бўйича «Газета.uz» сўровига жавобан, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати маълумотига асосланиб, ССВ хабар берди.

5−15 январь кунлари мамлакатимизда жами 300 мингдан зиёд ПЗР-тест синамаси ўтказилган.

2021 йил декабрь ойининг охирги ҳафтасида мамлакатда кунига 15−20 мингта шу каби тест таҳлиллари ўтказилган, дея маълум қилди ССВ.

Эслатиб ўтамиз, коронавирусга кунлик чалиниш ҳолатлари 5 январь санасидан бошлаб ортиб бормоқда. 18 январь, сешанба куни 1214 нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланди.

Бунга қадар, Санитария-эпидемиологик осойишталик хизмати пойтахтдаги коронавирус инфекциясига бепул ПЗР тест топшириш мумкин бўлган лабораториялар манзилини эълон қилганди:

  • Тошкент шаҳар бошқармаси лабораторияси — Олмазор тумани, Қорасарой кўчаси, 341-уй;
  • Учтепа тумани бўлими лабораторияси — Учтепа тумани, Чилонзор 21;
  • Сергели тумани бўлими лабораторияси — Сергели тумани, Сергели 3−14;
  • Чилонзор тумани бўлими лабораторияси — Чилонзор тумани, Лутфий-4−14;
  • Юнусобод тумани бўлими лабораторияси — Юнусобод тумани, Юнусобод 8−34;
  • Мирзо Улуғбек тумани бўлими лабораторияси — Мирзо Улуғбек тумани, Қармоқ кўчаси, 1 А-уй;
  • Бектемир тумани бўлими лабораторияси — Ҳ.Бойқаро кўчаси, 48-уй;
  • Миробод тумани бўлими лабораторияси — Саракўл кўчаси, 76-уй;
  • Шайхонтоҳур тумани бўлими лабораторияси — Хадра массиви, 17 А-уй;
  • Яшнобод тумани бўлими лабораторияси — Махтумқули кўчаси, 1-берк, 6-уй;
  • Яккасарой тумани бўлими лабораторияси — Бобур кўчаси, 2-берк А 22-уй;
  • Янгиҳаёт тумани аҳолиси Сергели тумани бўлими лабораториясига мурожаат этади — манзили Сергели тумани, Сергели 3−14.

Ушбу лабораторияларда ПЗР тест таҳлиллари ҳар куни 24 соат давомида бепул ўтказилади.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрининг 12 та туманида 24 соат фаолият олиб борувчи ковид-поликлиникалар ўз ишини бошлаганди. Беморларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида ушбу поликлиникалар рентген, кислород конденсаторлари, пульсоксиметр, ПЗР-тест, зарур дори-дармонлар билан таъминланган (рўйхат).