18 январь, сешанба куни 1214 нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, деб хабар бермоқда ССВ. Ушбу кўрсаткич ўтган (17 январь) кунга қараганда 279 тага кўп ҳолат қайд этилган.

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганларнинг умумий сони 208271 нафарни ташкил этмоқда.

Шундан энг кўп ҳолат Тошкент шаҳри (542 та), Тошкент вилояти (181 та) ва Фарғона вилоятига (161 та) тўғри келмоқда. Қолган ҳудудларда эса 50 тадан камроқ касалланишлар аниқланган.


Касалликдан соғайганлар жами 200512 (+640) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1525 нафарни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал, 16 январь куни Ўзбекистонда пандемия давридан бери илк маротаба 1037 кишида коронавирус аниқланган эди. Унга қадар эса кунлик касалланишларнинг энг кўпи 2021 йилнинг 5 августда қайд этилганди — 974 кишида COVID-19 аниқланган.