Женисбек Пиязов мактабгача таълим вазири маслаҳатчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Женисбек Пиязов ушбу лавозимда жамоатчилик асосида ишлаб, мактабгача таълим соҳасида маданият ва санъатни ривожлантириш йўлида фаолият юритади.

Маълумот учун, Женисбек Пиязов 2021 йил август ойида президент фармонига биноан «Ўзбекистон Республикаси халқ артисти» фахрий унвони билан тақдирланганди.