Олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларга 28 декабрдан 10 январгача Uzbekistan Airways томонидан чегирма тақдим этилади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати маълум қилди.

Унга кўра, талабаларга ички авиақатновлар учун чипталарни 50% чегирма билан харид қилишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин ОТМ бакалавриати ва магистратурасига тўлов-контракт, шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган ва қайта тикланган талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказишнинг сўнгги муддати 2021 йилнинг 31 декабри этиб белгиланганди.