Ўзгидрометнинг маълум қилишича, бугун кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради. Баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, Қорақалпоғистонда, Хоразм, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7−12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5−10° илиқ бўлади.

Тошкент шаҳрида куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғади. Эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол 7−12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 5−7° илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Шамол 7−12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 0−5° илиқ бўлади.